Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Исломнинг ҳозирги замондаги ўрни ва мавқеи


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

Исломнинг ҳозирги замондаги ўрни ва мавқеи
Ислом дини XX аср охирларига келиб, уз нуфузи ва мав- 
қеига кўра, ер куррасида христианликдан сўнг иккинчи ўрин- 
ни эгаллади. Ҳозир ислом динига деярли 1,5 млрд. киши эъти- 
қод қилмокда. Агар ислом дини пайдо бўлган даврларда асо­
сан Ш арқ мамлакатларида кенг тарқалган бўлса, XX аср­
нинг охирларига келиб Осиё, Африка, Европа ва Шимолий 
Американинг қатор мамлакатларига ёйилган. Бунинг объек­
тив ва субъектив сабаблари мавжуд.
Объектив сабаби шундаки, ислом дини яҳудийлик, хрис­
тианлик динларининг ижобий жиҳатларини ўзида мужас- 
самлаштирган, диний эътиқод ва сиғинишларни инсон ҳаёти- 
нинг турли ҳолат ва вазиятларига мослаштира олган ҳамда 
диний эътиқод қулайлигини таъминлайди. Шу боис у Евро­
па ва Шимолий Американинг муқаддам христианлик ёки 
яҳудийлик эътиқодида бўлган ёхуд диний эътиқоди умуман 
бўлмаган фуқароларининг аксариятини ўзига жалб эта ол­
ган. Айни вак^да ҳам ислом динига кириш Европа ва Ш имо­
лий Америкада муайян удумга айланиб бормокда. Бу ҳол, 
табиийки, бошқа диний конфессиялар раҳбариятини таш- 
вишлантирмоқца. Улар ислом эътиқодини қабул қилувчилар 
нуфузининг ортиб бориши, жаҳон ижтимоий-сиёсий жара- 
ёнларида ислом қадриятларининг устуворлигига олиб кели­
ши бош қа д и н и й к о н ф е сс и я л ар н и н г м авқеини заи ф -
195 -


лаштиради деб хавотир олмокдалар. Аслида бундай ташвиш- 
лар ўринсиздир. Ҳақиқий ислом кишилар ўртасида меҳр- 
оқибат, поклик, ҳалоллик, шафқат, раҳмдиллик, хайр-са- 
ховат, адолат ва инсоф каби қадриятларни эъзозлайди, ин­
сонни эзгуликка ундайди.
Ислом дини ниқоби остида иш кўрувчилар, ғараз мақ- 
садли сиёсий кучлар, турли экстремистик элементлар бун­
дан мустаснодир. Дин ниқобида иш кўрувчи манфур, тер- 
рорчи кучлар ислом эътиқодининг миллионлаб кишилар 
қалбига кириб бориши жараёнини асло тўхтата олмайди, 
аксинча, иймонли, диёнатли диндорлар уларни улоқгириб 
таш лайдилар ва ислом олам ининг иф лосланиш ига йўл 
қўймайдилар. Ислом дини XXI асрга келиб жаҳон ижтимо- 
ий-сиёсий саҳнасида йирик сиёсий-ғоявий омил мавқеига 
эга бўла бошлади. Агар собиқ Иттифоқ тузуми даврида жа­
миятда секуляризм (лотинчада — дунёвий деган маънони 
англатади) ва даҳрийлик (атеизм) сиёсати ҳукмрон бўлган 
бўлса, Марказий Осиёнинг мустақилликка эришган ёш дав­
латлари сиёсатида секуляризм бирмунча юмшатилди, ди­
ний эътиқодга эркиник берилди. Натижада ислом дини сиё­
сий ҳаётга аралашиш имконига эга бўлди. Мустақилликка 
эришган ёш давлатлар ўз сиёсий йўлларини танлашда Ғарб 
демократияси анъаналарига мурожаат қилдилар.
Ҳокимиятлар тақсимланиши, демократия принциплари- 
нинг сиёсий ислоҳотлар учун асос қилиб олиниши жамият­
да ислом ҳаракатларининг кучайиши ва ҳокимиятга даъво- 
гар куч сифатида майдонга чиқишига олиб келди. Мамла­
катда диний эътиқодга эркинлик берилишининг айрим ки­
шилар томонидан нотўғри талқин этилиши натижасида, 
1991-1992 йилларда Фарғона водийсида экстремистик куч­
лар расмий ҳокимиятнинг ўрнига ислом тартибларини ўрна- 
тиш учун очиқдан-очиқ ҳаракат қилишга киришдилар. Ҳуку- 
мат томонидан республикадаги фаолияти тугатилган «Акро- 
мийлар», «Адолат», «Тавба», «Ўзбекистон ислом уйғониш 
партияси» сингари экстремистик ташкилотлар ислом дини­
нинг сиёсийлашиб бораётганлигини кўрсатмокда.
Бу ҳаракатлар эндиликда мустақилликка эришган Ўзбе- 
кистонда юзага келган объектив қийинчиликлар (ишсизлар
196 -


сонининг кўпайиши, турмуш даражасининг пасайиши, узга­
рувчан шароитларда эскича бошқарув услубларининг даы ат 
ҳокимияти идораларида инерция шаклида сак^аниб қолган- 
лиги кабилар)дан устомонлик билан фойдаланиш ва мамла­
кат қаётини ислом қонунларига асосланган ўзанга буриб юбо- 
ришга уриниб кўрдилар. Буни айрим чет эл диний экстре­
мистик ташкилотларининг ма\аллий гумашталари (Жума На- 
мангоний, Т о \и р Йўлдошев сингари ёт унсурлар) амалга 
оширмоқчи бўлдилар. Бироқ расмий сиёсий ҳокимият \амда 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи хизмат ходимларининг ҳушёрли- 
ги ва собитлиги натижасида диний экстремистик мафкура­
нинг пайи қирқилди.
Ўзбекистондаги воқеалар диннинг сиёсийлашуви муам- 
мосининг фақат бир кўринишидир. XX асрнинг охирига ке­
либ, ислом дини жаҳон миқёсида етакчи ижтимоий-сиёсий 
мавқени даъво қилди.
Эрон ислом инқилобининг етакчи раҳбарларидан Оятул- 
ло Ҳумайний бундан деярли 20 йил муқаддам таниқли италь- 
ян журначисти Ориана Фаллагига берган интервьюсида шун­
дай деган: Ислом адолатдир. Ислом эътиқодига мувофиқ, 
ҳар қандай диктатура - катга гуно\дир. Ислом деярли ҳамма 
нарса: эркинлик, демократия ва бошқалардир. Ислом сиё- 
сий-диний таълимотдир. Унда, бир томондан руҳонийлик 
сиёсатни, иккинчи томондан эса сиёсат руҳонийликни тўлди- 
ради. Исломда диний фатволардан кўра кўпроқ сиёсий даъ- 
ватлар устувордир. О лло\ номи билан қасамёд қиламанки, 
ислом сиёсатдир1
Оятулло Ҳумайнийнинг бу сўзлари диққатга сазовордир. 
Дарҳақиқат, XX аср охирига келиб, исломнинг нафақат ди- 
ний-ахлоқий, балки ижтимоий-сиёсий таълимот ҳам экан­
лиги исботланди. У жаҳоннинг иктисодий, сиёсий ва мада­
ний муносабатларига таъсир этиб турувчи воситага айланди.
Айни кунда ислом динининг шунчаки бир таълимот эмас, 
балки ғоят катта қудрат ва саю ҳиятга эга мафкура эканли­
гини Яқин ва Ўрта Шарқ, Болқон яримороли, Кавказ, Аф­
гонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг Кашмир ўлкачари-

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling