Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Download 4.7 Mb. Pdf ko'rish
|
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw
мад ибн Муҳаммад ал-Ҳанафий ал-Мотуридийдир (870—944). Узбе
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори би лан 2000 йилда Мотуридий таваллудининг 1130 йиллиги кенг ниш онланди. М отуридийнинг ислом дини тараққиётига қўшган ҳиссаси шундаки, ҳанафий оқимини ал-Мотуридий мактабинннг издошлари ташкил этган. Қолган қисмини эса яна бир машҳур мутакаллим аллома ал-Ашъари;'; 1—935 ёки 941) мактабининг издошлари ташкил этганлар. Жаҳоннинг энг машҳур олимлари ал-Мотуридийни бир овоздан калом илмининг улуғ намояндаларидан бири сифа тида тан олганлар. Ал-Мотуридийнинг шоҳ асарларидан бири «Китоб ат-тав\ид» (ёки «Яккахудолилик ҳақидаги китоб») мусулмон илоҳиётшунослигида билиш назарияси баён килин ган биринчи асар ҳисобланади. Унинг калом илмига таъриф берилган муқаддимасида билимнинг уч манбаи, яъни ҳис- сий қабул қилиш, ахлоқий тафаккур ва инсон ишончли ман балардан олиши мумкин бўлган анъанавий ахборот мавжуд лиги ҳақида сўз юритилади. Ал-Мотуридий концепциясининг аҳамияти шундаки, у соф дин доирасидан чиқиб, ақл-идрокни улуғлайди ва ман- тиқан асосланган билимнинг аҳамиятини таъкидлайди. Афсуски, Абу Мансур ал-Мотуридийнинг кўп асарлари бизгача етиб келмаган ёки етиб келганлари ҳам асосан хори жий мамлакатларнинг кутубхона ва қўлёзма фондларида сақ- ланади. Юқорида тилга олинган, ислом оламида жуда муҳим ҳисобланган «Китоб ат-тавҳид» асари бизгача тўлиқ етиб келган. Уни 1970 йилда Фатхуллоҳ Хулиф Байрут шаҳрида нашр эттирган. 188 - Абу Мансур ал-Мотуридий ўз даврида исломий илмлар со- ҳасидаги энг етук аглома ҳисобланган, ислом дунёси олимла ри томонидан тан олинган ва ҳозир турли диний асарларда зўр эҳтиром билан тилга олинади. Уни улуғлаб, «имом ал-худа» ва «имом ал-мутакаллимин» (ёки «ҳидоят йўли имоми» ва «мута каллимлар имоми») каби номлар билан \ам атаганлар. Ал-Мотуридийнинг нафақат фикл ва калом илмига, бал ки бошқа фанларга оид асарлар ёзганлиги \ам маълум. Маса лан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Бе руний номидаги Шарқшунослик институти фондида ал-Мо- туридийнинг овчиликка оид «Рисолаи жонвор дорий» («Жо- ниворларга оид рисола») асарининг қўлёзмаси сақданади. Бу асарда овчи қушларни боқиш ҳақида фикр юритилади. Ҳозир- ги кунда хорижий ислом оламида ал-Мотуридийнинг номи ва таълимоти яхши маълум. Деярли барча ислом мамлакат ларида ал-Мотуридийнинг диний-маънавий меросига бағиш- ланган тадқиқотлар олиб борилади. XX асрнинг 70-йилларидан бошлаб Ғарб олимларида ҳам ал-Мотуридий меросига кучли қизиқиш пайдо бўлган. Ал- Мотуридийнинг шоҳ асарлари — «Китоб ат-тавҳид» ҳамда «Таъвилот аҳл ас-сунна» («Суннийлик анъаналари тарихи») дан сақпаниб қолган қўлёзма матнлари нашр қилинган ва қисман тадқиқ этилган. 1997 йилда аллома ҳақидаги биринчи йирик тадқиқот — Геттингем университетининг профессори Ульрих Рудольф- нинг «Ал-Мотуридий ва Самарканд суннийлик илоҳиётшу- нослиги» асари немис тилида нашр этилган. Бу каби тадқи- қотлар ислом дини ҳақидаги билимларимизни кенгайтириб- гина қолмай, халқимизнинг бой маънавий мероси ва унинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси- ни кўрсатишга ҳам хизмат қилади. Марказий Осиёнинг ислом дини тараққиётига салмоқди ҳисса қўшган алломаларидан яна бири - Бурҳониддин ал- Мартноний (1123—1197). Ислом оламида фиқҳ (ҳуқуқ) илми нинг илмий асосларини яратган ватандошимиз Али ибн Абу Бакр ибн Абд ул-Аапил ал-Фарғоний ал-Риштоний ал-Мар- ғиноний 1123 йилнинг 23 сентябрида таваллуд топган. У Қуръ- 189 - он ва ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, ф и қ\, яъни ис лом ҳуқуқшунослиги бобида бениҳоя чуқур илмга эга бўлган- лиги ва фундаментал асарлар яратганлиги учун Бурҳон уд- дин ва-л-милла1 ва Бурҳониддин ал-Марғиноний номлари билан машҳурдир. Ал-Марғинонийнин 1 ислом тараққиётига қўшган ҳисса- си ислом ҳуқуқшунослигида айниқса салмоқлидир. Бу унинг 1178 йил Самарканд шаҳрида ёзилган «Ҳидоя» асари билан боғлиқдир. «Ҳидоя»да ҳуқуқий масалаларнинг ечими дастлаб таниқ- ли фиқҳ олимлари фикрларининг баёни ва унга бошқа муал- лифларнинг эътирозлари ёки қўшилишларини изҳор этиш йўли билан берилган. Ана шу обрўли муаллифлар фикрларидан ке либ чиқиб, муайян масалада энг маъқул ечимни танлаш йўлига амал қилинган. Шу тариқа унда қонуннинг айнан ифодасиги- на эмас, балки мукаммал шарҳи ҳам асослаб кел ! рил ган. «Ҳидоя» тўрт жуздан иборат бўлиб, биринчи жузга ибодат масалалари, яъни таҳорат, намоз, рўза, закот ва ҳаж киритил ган. Иккинчи жузга никоҳ, эмизиш, талоқ, қулларни озод қилиш, топиб олинган боланинг насабини аниқлаш, топиб олинган нарса, қочиб кетган қул, бедарак йўқолган шахс, ше- рикчилик ва вақф мулкига оид масалалар киритилган. Учинчи жузда эса олди-сотди, пул муаммолари, кафо лат, пулни бировга ўтказиш, қозиларнинг вазифалари, гу- воҳдик, берилган гуво\пикдан қайтиш, ваколат, даъво, иқрор бўлиш, сулҳ, бир ишда пул билан шерик бўлиш, пулни сақ- лашга бериш, қарз бериш, совға, ижара, муайян шарт асо сида чекланган озодлик берилган қуллар, васийлик, маж бур қилиш, ҳомийлик, қисман озод бўлган қуллар ва бос- қинчилик хусусидаги масалалар ўрин олган. Тўртинчи жузда эса, мерос тақсимоти, деҳқончилик ҳамда боғдорчилик хусусидаги шартнома, қурбонликка сўйилади- ган жонзод, умуман, қурбонлик қилиш, шариатга зид (ёмон) нарсалар, таш ландиқ ерларни ўзлаштириш, тақик^анган Download 4.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling