Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Марказий Осиё мугафаккирларининг ислом
Download 4.7 Mb. Pdf ko'rish
|
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw
Марказий Осиё мугафаккирларининг ислом
тараққиётига қўшган ҳиссалари Ислом динининг Марказий Осиё минтақасида, умуман, жаҳон миқёсида тараққий қилишига ватандошларимиз бе- қиёс ҳисса қўшганлар. Гарчи ислом дини Арабистон ярим- оролида пайдо бўлган бўлса-да, маданий жиҳатдан араб ба- давий қабилаларидан ишлаб чиқариш кучларининг ривож ланиши даражаси бўйича анча устун бўлган Марказий Осиё халк,лари ислом динининг назарий жиҳатдан ривожланиши ва ҳаёт эҳтиёжлари асосида такомиллашувига салмоқли таъ сир кўрсатганлар. Буни тасди^лаш учун Имом ал-Бухорий, Абу Мансур ал-Мотуридий, Бурҳониддин ал-М арғиноний, А\мад Яссавий, Нажмиддин Кубро ва Баҳовуддин Нақшбанд каби мутафаккирларни эслаш кифоядир. Уларнинг номлари бутун ислом дунёсида чуқур ҳурмат билан тилга олинади. М устақилликка эришилгач, Ўзбекистон ҳукумати ўз ички 186 - сиёсатида мустамлакачилик даврида унутилган. бироқ хал- қимиз тарихида чуқур из қолдирган буюк зотларнинг номла- рини тиклаш ва халқ хотирасида абадийлаштиришга қара- тилган бениҳоя хайрли сиёсат олиб бормокда. Юқорида тилга олинган алломалар ислом динининг та- раққиётига салмоқпи ҳисса қўшганлар. Чунончи, бизнинг Ва- танимизда бутун ислом дунёсида энг нуфузли манбалар деб тан олинган олтита ишончли ҳадислар тўпламининг (ас-саҳиҳ ас-ситта) муаллифлари яшаб ижод қилганлар. Улар: Абу Аб- дуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810—870), Имом Муслим ибн ал-Ҳажжоги (819—874), Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий (824—892), Имом Абу Довуд Сулаймон Си- жистоний (817—880), Имом Аҳмад ан-Насоий (830—915), Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язиб ибн Можжа (824—886) каби сиймолардир. Бу олти аллома ичида ҳадис илмида амир ал- мўминийн деган шарафли номга сазовор бўлган Имом ал-Бу хорий алоҳида эьтиборга молик буюк исломшунос олимдир. Имом ал-Бухорийнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳам- мад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Ардазбҳ ал-Жуафий ал-Бухорийдир. У 810 йил 20 июлда Бухоро шаҳ- рида туғилиб, Самарканд шаҳри яқинидаги Хартанг қишло- ғида 870 йил 1 сентябрда (60 ёшида) вафот этган. Имом ал-Бухорийдан ислом оламида жуда қддрланадиган «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ», «Ат-тарих» номли асарлар мерос бўлиб қолган. Имом a i -Бухорий бутун умрини ҳадислар тўплашга ва ишончлиларини ажратишга сарфлаган. Илмий манбаларда таъкидланишича, ал-Бухорий 600 мингга яқин ҳадисни тўпла- ган олим ва унинг шоҳ асарлари «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ», «Ат- адаб ал-муфрад» кабилар ҳисобланади. Имом ал-Бухорийнинг хатқимиз маданий ҳаёти тарихидаги хизматлари шундан ибо ратки, у фақат ҳадислар тўплаш билан чекланиб қолмаган, балки ўз даврида одамлар орасида меҳр-му\аббат, сахийлик, очиққўллик, ота-она, аёллар ва катталарга ҳурмат, етим-есир- ларга мурувват, фақир-бечораларга ҳиммат, Ватанга мухаб бат, ҳалоллик ва меҳнатсеварлик каби фазилатларни қарор топтиришга оид йЎл-йўрик,пар ва ўгитлар ҳам ишлаб чиққан. 1998 йил 1 сенгябрда буюк аллома таваллудининг 1225 йиллиги кенг нишонланиши ва унга бағишланган мажмуа- 187 нинг яратилиши бежиз эмас. Имом ал-Бухорий мероси ис лом ниқобида юрувчи ғараз ниятли кимсалардан халқимиз маънавиятини қалқон мисоли ҳимоялайди, мустақиллиги- мизни мустаҳкамлашга, ёш авлодни аждодларимизнинг иб- ратли ҳаёти руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Ислом дини тараққиётига катта ҳисса қўшган яна бир улуғ аждодимиз, самарқандлик аллома, калом илмининг асосчи- ларидан бири, мусулмон оламидаги энг йирик суннийлик калом мактаби — мотуридийлик асосчиси Абу Мансур Муҳам- Download 4.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling