да кечаётган диний мазмундаги ижтимоий жараёнлар
янада
яққол тасдиқламоқда. Ислом жаҳон миқёсида жиддий сиё
сий кучга айланмоқда. Бироқ унинг ҳақиқий моҳиятини бу
зиш, ундан ғаразли сиёсий мақсадларда фойдаланиш ис
ломнинг халқаро обрўйига путур етказмоқда,
айрим капта-
бин сиёсатчиларнинг ислом динига қолган
барча динларни
қарама-қарши қўйишларига сабаб бўлмоқда. Бу билан ҳақиқий
исломнинг
инсонпарварлик,
эзгулик ва адолатлилик каби
моҳияти хавф остида қолмоқда. Бир гуруҳ экстремистлар,
террорчилар ўз ғаразли мақсадлари билан ислом моҳиятини
қориштириб юбормоқда. Бундай
шароитда ислом динининг
азалий инсонпарварлик, поклик, ҳалоллик, раҳм-шафқат-
лилик, имонлилик тамойилларининг устуворлигига эришиш,
жаҳон а\лини бу қадриятларга ишонтириш, унинг умумин
соний табиатини илмий изоҳлаб бериш давр талабидир.
Назорат учун саволлар ва топшириқлар
1. Исломда йўнатишлар ва оқимларнинг юзага келиш са
баблари нималардан иборат?
2. Суннийлик ва шиалик ўртасидаги тафовутларни аниқ-
ланг.
3. Шиаларнинг исломнинг муқаддас манбаларига муноса
батларини изоэуганг.
4. Нима сабабдан хорижийларнинг тарафдорлари жуда кам
сонли бўлиб қолган?
5. Нима сабабдан суннийликка эътиқод қилувчилар «ор
тодоксал» ислом тарафдорлари деб аталади?
6. Суннийликда диний экстремизмнинг манбаи бўлган
диний-хуқуқий мактабни аник^анг.
7. Сўфизм оқимининг асосий ғоялари ва мақсади нима
лардан иборат?
8. Ислом илоҳиётининг ривожланишига сатмок^и ҳисса
қўшган Марказий Осиё мутафаккири ким?
9. Маркази Осиёда тасаввуфнинг қайси тариқатлари юза
га келган?
10. Исломдаги анъанавийлик ва замонавийлик жараёнла
рининг ўзига хослиги нималардан иборат?
198 -