айрим дарахтлар, муқаддас қабрлар, қадамжолар) восита
сида амалга оширилади. Сиғинишда турли туморлар, тас-
беҳ, диний либослар ҳам муҳим ўрин тутади. Буларнинг бар
часи биргаликда сиғинишга ҳиссий-рамзий образ тусини
беради ва кишининг руҳиятига қаттиқ таъсир қилади. Сиғи-
нишнинг алоҳида аҳамияти шундаки, киши ўз ҳаётининг
маъносини энг олий қадрият — нариги дунёда эришадиган
лаззат ва фаровонлик билан боғлайди, бу дунёдаги ҳаёти-
нинг ўткинчи эканлигига, ўзининг қандайдир ташқи қуд-
ратли куч томонидан идора этилишига ишонади.
Швейцариялик олим К.Г.Юнгнинг фикрича, диний рамз
(символ)лар инсон ҳаётига маъно бағишлайди. Унинг таъ
кидлашича, Америкадаги пуэбло қабиласининг ҳиндулари
ўзларини Қуёш ота фарзандлари деб ҳисоблашади. Бу нарса
уларга умид бағишлайди, тасалли беради, ҳаётини муайян
мазмун ва маъно билан тўлдиради1.
1 Қаранг: Юнг К. Г. Архетип и символ. - М., 1992. — С.81.
18
-
Умид кишига куч-қу в ват бағишлайди ва инсонни ночор
реал ҳаётидан ташқари келажакда кутаётган роҳатбахш да-
қиқалар сари хаёлан етаклайди. Ғайритабиий кучга ишониш
кишининг кундалик азоб-уқубатларни ўткинчи бир нарса деб
қарашига, ҳатто ўлимдан \ам қўрқмаслигига ёрдам беради.
Чунки тақводор киши келажакда фаровон ҳаётга эришиши-
га ишонади. Диннинг кучи ҳам ана шунда. Кишининг худога
ишониши бу дунёни ўткинчи сифатида англашига кўмакла-
шади, нариги дунёдаги «ҳаёти»га умид ва ишонч бағишлай-
ди. Бундай ҳолатни мустаҳкамлаш учун дин турли-туман рам
зий ҳодисалардан фойдаланади.
Диний маросимлар онгга таъсир қилади. Бу таъсир жара
Do'stlaringiz bilan baham: |