тади. Диний онг диний тасаввурлар, ғоялар, ҳис-туйғу ва
кайфиятларни ифодалайдиган қарашлар тизимидир. Динни
таркибий қисимлари қаторида диний онг устувор аҳамиятга
эга, чунки диний маросим ва диний ташкилот кишилар он
гида ва жамиятда диний тасаввурларни мустаҳкамлайди ва
сақгсаниб қолишига кўмаклашади.
Диний онгнинг ўзаро боғлиқ ва нисбатан мустақил бўлган
икки даражаси ёки босқичи мавжуд. Булар диний психоло
гия ва диний идеологиядир. Диний психология — кишилар
нинг диний ҳис-туйғулари, одатлари, анъаналари ва кай-
фиятлари мажмуи. Диний идеология эса диний ташкилот
лар орқали малакали диний шахслар тарғиб этадиган турли
диний ғояларнинг муайян тизимидир.
Диний психология ва диний идеология ўртасида муайян
даражадаги умумийлик мавжуд. Бу умумийлик воқеликни
саробий акс эттиришда, ғайритабиий кучларга сиғинишда
намоён бўлади.
Тарихан диний психология диний идеологияга нисбатан
олдин пайдо бўлган. Киши руҳияти барқарор воқелик эмас,
чунки ижтимоий жараёнлар таъсирида ўзгариб туриши мум
кин. Шунингдек, амалиёт билан диний идеологияга нисба
тан яқиндан алоқада булади. У кишиларнинг табиат кучла-
ридан қўрқишлари, улар олдида таслим бўлишлари ва улар
ни илоҳийлаштиришлари натижасида шаклланади. Диний
идеология эса жамиятда меҳнат тақсимоти, синфлар ва
давлатнинг вужудга келиши билан боғлиқ.
Диний психология тараққий этган сайин диний тасав
вурлар ҳам такомиллашиб боради. Диний тасаввурлардан ди
ний ғоялар шаклланган. Оқибатда қадимги диний эътиқод
шакллари — сеҳргарлик, анимизм, фетишизм, шомонлик ва
бошқалар келиб чиққан.
Диний идеология диний психологиядан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |