Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Зеро, у муайян тушунча ва қарашларнинг тартибли тизими-


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

Зеро, у муайян тушунча ва қарашларнинг тартибли тизими-
16 -


дир. Диний идеология инсоният тараққиётининг нисбатан 
юқори босқичларида юзага келади. Уни руҳонийлар, коҳин- 
лар, динни ўрганувчи файласуфлар ишлаб чиқадилар ва тар­
гиб қиладилар.
Диний идеология айрим манбаларда теология деб юрити­
лади. Теологиянинг асосини одатда диний идеологиянинг мун­
тазам ва муайян тизимли кўриниши бўлмиш мукдпдас китоб­
лар (Таврот, Забур, Инжил, Қуръон кабилар) ташкил қилади. 
Диний идеология қуйидаги таркибий қисмларга бўлинади:
1) догматика (грекча 
dogmatos —
фикр, таълимот, ечим 
деган маъноларни англатади) диний таълимотнинг барқа- 
рор, кам ўзгарувчан қоидалари тизими;
2) апологетика (грекча 
apologeomai —
ҳимоя қиламан деган 
маънони англатади) илоҳиёт соҳаси ва диний таълимотни ин­
соният тафаккури ҳамда тажрибасига асосланиб ҳимоя қилиш;
3) илоҳиёт ва ахлоқнинг ўзаро алоқадорлиги (дин ахлоқ 
қоидаларига илоҳий мазмун беради);
4) амалий илоҳиёт — черков ва мачитларнинг фаолияти 
ва худога сиғиниш тартибларини ишлаб чиқиш.
Диннинг таркибий қисмлари қаторида диний онг билан 
бирга диний маросим ҳам аҳамиятга эга. Биз динни ғайрита- 
биий кучларнинг мавжудлигига ишонч ёки кишиларнинг ўзаро 
муносабати ва ҳаракатлари сифатида ҳам баҳолашимиз мум­
кин. Бундай муносабатлар диний маросим деб аталади.
Диний маросим индивид, гуруҳ ёки табақаларнинг ман­
фаатлари, ғоялари ва орзу-истакларини ифодалайдиган му­
носабатлар ва \аракатлар тизимидир. Диний ғоялар, қараш- 
лар, ҳис-туйғулар ва ҳаракатлар тизими диний таълимотни 

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling