Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Download 4.7 Mb. Pdf ko'rish
|
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw
emanatio —
оқиб чиқиш, ўтиш деган маъноларни анг латади, илоҳ ижодий энергиясининг оқиб чиқиши) нати жасида вужудга келган. Тирик жонзодлардаги руҳ унинг бир заррасидир. Руҳ боқий. Унинг қайта туғилиши тўхтатилмаса, танадан-танага чексиз равишда кўчаверади. Ру\иинг кў- чишини сансара (санскрит тилида — шаклланиш, кўчиш, вужудга келиш деган маъноларни англатади) ақидаси тар тибга солади. Сансара барча тирик мавжудотларнинг ўткин- чилиги, ўзгарувчанлиги, руҳнинг танадан-танага кўчиши- нинг ягона занжири тўғрисидаги таълимотдир. Руҳнинг кўчнш тартиби, яъни руҳнинг қдйси мавжудот- нинг танасига кўчиши унинг ҳаёт йўли ёки кармасига (сан - 63 - скрит тилида — ҳаракат, бурч, фаолият деган маъноларни англатади) боғлиқ. Карма — илоҳий куч бўлиб, одамнинг содир этган хатги-ҳаракати, хулқ-атвори, интил ишлари ва мақсадларини умумлаштиради ва руҳнинг қайси жонзодга кўчишини белгилайди. Брахманизмда карманинг асосини кас та қоидалари ташкил этади. Кастада белгиланган қоидалар- ни бузиш оғир гуноҳ саналади ва бу руҳнинг кўчиши масала сини \ал этиши мумкин. Карма ақ,щалари дхарма (санскрит тилида — қонун, бурч, қоида, фазилат каби маъноларни англатади) таълимотида баён қилинган. Дхарма — фуқаровий, ахлоқий ва маданий қоидалар тизими бўлиб, унинг худо томонидан яратилган- лиги қайд этилади. Дхарма қоидапари ҳинд халқи турмуш тарзига айланган. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, брахманизм ҳинд жами- ятида ижтимоий тараққиётнинг мулкий тенгсизлик, хусу сий мулк ва давлат вужудга келиши босқичида ҳукмрон та- бақанинг манфаатларига хизмат қилувчи диний таълимот тарзида пайдо бўлган ва ривожланган. Брахманизм ақидала- ри олдинги тарихий даврларда мавжуд бўлган диний қараш- ларнинг мантиқий давоми сифатида кейинги босқичларда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолган. Download 4.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling