Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Зардуштийлик таълимоти ва маросимлари


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

Зардуштийлик таълимоти ва маросимлари
З ар д у ш ти й л и к таъ ли м о ти га б и н о а н , б о р л ь. кр уғл и к ва 
зулм ат, ҳаёт ва ўлим, адолат ва адолатсизликлар каби қара- 
м а-қар ш и л и кл ар д ан таш ки л топган. Бу қар ам а-қ ар ш и л и к л ар
таб и ат ва ж ам иятда турлича кўриниш да нам оён бўлади. Т а ­
б иатда улар ҳаёт ва ўлим , и сси қл и к ва совуқли к, ёруғл и к ва 
зулм ат кучларини иф ода этади. И ж ти м оий ҳаётда улар ад о ­
л ат ва а д о л а т с и зл и к , қ о н у н га и то а т к о р л и к ва қ о н у н л а р га
б ўй су н м асли к си н гари кўри н и ш лари да н ам оён бўлади.
Қ арам а-қарш иликлар воқеа ва ҳодисаларнинг манбаидир. 
Я хш илик ва ём онлик, иссиқлик ва совуқлик каби кучлар ўрта- 
с ид а тўхтовсиз кураш боради. Бу кураш худолар дараж асида 
ҳам мавжуд. Д ониш м анд худо Аҳура М азда — эзгулик ва яхш и ­
л и к тим соли. Аҳура М аздани Авестода йигирм а сиф атга эга 
илоҳ деб таърифланади. Бу Аҳура М азданинг гўзал исмларидир.
Аҳура М азда б орл и қн и яратувчи ва ҳамма н ар сан и б и л а­
д и ган ол и й худодир. У ўзи н и яхш и иш и ва яхш и сўзлари 
би л ан н ам оён қи лааи. Аҳура М азда одамларга ё м о н л и к к и л ­
м ай д и , уларни ф ақ ат эзгу иш ларга даъват этади. Зардуш т- 
н и и г тал қи и и д а Аҳура М азда олий ибтидо бўлиб,- у н и н г тур- 
муш и о д ам л ар н и кн д ан ф а р қ қилади. У ни ҳеч ким яр атм а- 
ган, о и ласи йўқ, дунёдаги барча воқеа-ҳодисалардан хабар- 
дор, улар Аҳура М а зю н и н г хоҳиш и би лан содир бўлади.
- 80 -


Аҳура М аздага дунёдаги барча ём о н л и кл ар н и н г ти м соли
- А хрим ан (ёвуз руҳ) қар ш и туради. Аҳура М азда А хрим ан 
(А нхра М а й н й у )н и о д а м л а р н и н г и б рат ол и ш л ар и учун ўз 
ж исм идан яратган. Ш у бо и с у Аҳура М аздага қарш и туради, 
дунёда ё м о н л и к , зулм ва зу л м а т н и н г я х ш и л и к ва ёру ғл и к 
устидан ғалаба қилиш и учун кураш ади. Д он и ш м ан д худо дунё 
ва ундаги ҳаётни , ёруғликни, ум ум ан , барча иж обий во қ е- 
л и к л ар н и яратган бўлса, ёвуз руҳ ўли м , зулмат, совуқли к ва 
одам ларга зи ё н -за \м а т етказувчи ж о н зод л арн и яратган.
Э згулик илоҳи Аҳура М азда ва ёвузли к руҳи Ахриман Урта­
сидаги кураш ф ақат уларн и н г ўзлари га хос эмас. Бу кураш да 
у л ар н и н г ёрдам чилари ҳам и ш ти р о к этади. Аҳура М азда а в ­
вало олти наф ар эн г я қ и н ёрд ам чи л ар и га таянади. Ж ум л а­
д ан , Boxy М а н а \ (эзгу ф и кр ) пода ва чорвани, Аша Ваҳи- 
ш ита (ю к с а к ҳақиқат) о л овн и , Ҳ аш атра Варья (м уносиб қуд- 
рат, ҳ о ки м и ят) м аъданларни, С и э н т а Армати (муқаддас ито­
ат) е р н и , А м эр этат (м ан гу л и к) ў си м ли клар дун ёси н и б о ш - 
қарган. Ш унингд ек, у ўзига йўлдош и л о \л а р н и яратган. Улар 
М итра, А наҳита, С арош и (и то атко р л и к, интизом ), А ш и (тақ- 
д и р н и б елгиловчи худо) ва бо ш қал ар д ан иборат бўлиб, Аҳура 
М азд ан и н г ёвузликка қарш и кураш и да унга ёрдам берган . 
Аҳура М азда яратган х у д о л ар н и н г ай р и м л ари к е й и н ч ал и к
д и н и й ти зи м д а катга нуф узга эга бўлган. М асалан, М итра 
(қу ёш ху д о си ) о д а м л а р н и н г ҳ и м о я ч и с и си ф ати д а Э р он д а 
Аҳура М аздан и н г ўрнини эгаллаган. У зардуш тийликдан таш - 
қари б о ш қ а динларда ҳам қабул қи л и н ган . М асалан, К ад и м ­
ги Г реция ва Қадим ги Рим да М и тра кен г тарқалган.
Ёвуз руҳ Ахриман ҳам Аҳура М аздага қарш и кураш да ёлғиз 
эм ас. У нга ёвуз руҳлар (девлар), сеҳргарлар, ём он ҳукм дор- 
л ар ёрдам беради. Улар та б и а тн и н г тўрт унсури — олов, ер, 
сув, ва о см он (ҳаво)га зарар етказад и лар. Ёвуз ҳукм дорлар 
б и р о вн и кўролм аслик, ял қ о вл и к , ёл ғо н , н и ф о қ син гари бош - 
қа и л л атл ар н и ж ам и ятд а м устаҳкам л аш га, ки ш и л ар га тар - 
қатиш га интилади.
З ар д у ш ти й л и к таълим отида ах л о ққа катга эътибор б ер и ­
лади, к и ш и н и н г м аънавий б ар кам о л л и ги қадрланади, одам ­
л арн и им он-эътиқодли бўлиш га д аъват этилади. Ф ақат им онли
- 81


одам эзгу л и к н и ёвузликдан ф ар қ л а й олади. З а р д у ш ти й л и к 
и м о н и ф и к р л ар н и н г соф ли ги , сў зн и н г собитлиги, ам ал л ар - 
н и н г и н со н и й л и ги га асосланади.
О д а м л а р т о з а л и к к а ва т а р т и б -и н т и з о м г а қ а тъ и й р и о я
қ и л и ш л ар и керак. К иш илардаги м еҳ р-ш аф қат, о та-о н а, ои ла 
ва В атанга муҳаббат, м и н н атд о р л и к ҳис-туй ғулари улуғла- 
нади. О та-о н ад ан ф ар зан д олдидаги бурчини б аж ари ш лари
талаб қилинад и. Битта д и н га эъти қод қиладиган одам лар б и р - 
б и р л ар и га ёрдам б ери ш лар и , ҳам ж иҳатликда ва аҳ и л ли к да 
яш аш л ар и лозим . Аҳура М азда о д ам ларн и м еҳнатни севи ш , 
ер га и ш л о в б ериш ва чорван и кўп ай ти риш га даъват этади. 
Д унёда м оддий б о й л и кл ар н и н г кўп ай и ш и зулм ва ёвузл и к­
н и н г йўқол и ш и га хизм ат қилади.
З ар д у ш ти й л и к таълим отида м аънавий қадри ятларн и ж а ­
м иятда қарор то птириш м уам моси алоҳида аҳамиятга эга. Д и н
ки ш и л ар н и \а л о л яш аш га даъват этса-да, ўз ҳаёт йўлларини 
э р к и н тан л аш л ари га тў сқ и н л и к қилм айди. О дам лар ахлоқи й
танлов эркинлигига эга. Худолар дараж асида яхш и ли к ва ём он ­
л и к тар аф до рл ар и ўртасидаги ку раш н и н г натиж асига одам ­
л а р н и н г қайси тар аф н и тан лаш лари ҳам таъси р этади. Зар - 
д уш ти й л и кд а и нсонлар худолар ўртасидаги кур аш н и н г ож и з 
к у зату вчи си эм ас, б ал к и бу ж а р а ё н н и н г муҳим и ш т и р о к - 
ч ил ар и бўлади. Ҳ ар б и р ки ш и ҳаёт йўлини м устақил тан л ай - 
ди ва ахлоқий танлови учун нариги дунёда ва охиратда ш ах- 
сан ж авобгар бўлади. Одам ҳаёт йўлини эрки н тан л аса-д а, 
ун и н г такд и ри азалдан белгиланган.
Д и н и й ақидаларда ғай ри ди н лар ва уларни таъ қи б қи ли ш
ёки қи л м асл и к тўғрисида ҳам ҳеч ним а дей и лм аган . Д и н и й
эътиқоди турлича бўлган о д ам л ар н и н г ти н ч-тотув я ш аш л а­
ри рағбатлантирилган. Ж ам и ятда д и н и й муроса ва ҳам кор- 
л и к ҳ у км р сн л и к қилган.
Д и н и й т а ъ л и м о т д а д у н ё н и н г т у з и л и ш и т ў ғ р и с и д а г и
қараш лар катта аҳамиятга эга. И н со н и я т тарихи 12 м и н г й и л ­
дан иборат ва тўрт босқичга бўлинади. У ларнинг ҳар б и ри 3 
м и н г йил давом этган.
Б и р и н ч и босқичда руҳ, ғоя ва нарсалар бўлмаган. А ста- 
сек и н ибтидоий бўш лиқдан кей и н ч ал и к ерда ю зага келган 
нарса ва ҳодисаларнинг дастлабки белгилари ш аклланган.
- 82 -


И к к и н ч и б о сқи ч д а Д о н и ш м а н д худо (Аҳура М азда) о с ­
м он, юлдуз, ой, қуёш , табиат, Одам А то (Й им а) ва би ри н чи
муқдцдас буқа (Геуш урван) кабиларни яратган. Й и м а (Ф и р - 
д авсийнинг «Ш о\н о м а» достонида Ж ам ш и д деб аталган) худо 
Аҳура М аздани и лк бора тан олган ки ш и . Й им а инсон и ятн и нг 
аждоди бўлиб, барча одамлар ундан тарқалган. М укаддас бу- 
қадан ҳайвонот д унёси вужудга келган. Ахриман ҳам Аҳура 
М аздага қарам а-қарш и коинотда планеталар ва ком еталарни, 
ерда чўллар, ваҳш ий ҳай вон лар, касал л и к қўзғатувчи ж он - 
зодларни яратган. Қ а р а м а-қ а р ш и л и к л ар н и н г коинотдаги ва 
ердаги тўқнаш увидан бутун б орли қ ҳаракатга келган.
У чинчи б о с қ и ч д а А вестода қай д эти л ган п ерсо н аж лар - 
н и н г ф ао л и яти б ош л ан ган . Й им а одам лар ва чорван и о л ам ­
ни н г сув босиш и ф алокати дан қутқарган ҳамда Аҳура М азда 
ёрдамида одамларга раҳбарли к қилган. Д унёда яхш и л и кн и н г 
тантанасига хизм ат қи лган . Й им а подш олиги да одам лар ш а- 
р а ф уйи (ж а н н а т )д а ё м о н л и к , а д о л а т с и зл и к , ёву зл и к , к а ­
салл и к ва ў л и м н и н г н и м а эк ан л и ги н и билм ай , бахтли ҳаёт 
кечирганлар. Ш у бо и с Й и м ан и н г ҳукм рон ли к даври А весто­
д а «олтин аср» д еб аталади. Й и м а д аври да одам лар ер ҳай- 
даб, д е \қ о н ч и л и к қи лганлар ва чорва урчитганлар.
Вақг ўтиш и б и л ан Й и м а одам ларга кўрсатган я хш и л и к- 
л ари дан ғурурлан и б, м а н м а н л и к , ўзгал ар д ар д и га б е ф а р қ - 
л и к йўлига кирган. М ан саб п ар астл и к з а ўз. и м кон и ятл ари га 
ортиқча баҳо б ер и ш и оқи б ати д а Аҳура М аздан и н г насиҳат- 
л ар и н и баж арм ай қўйган. О қил худо м ан этган муқаддас бу- 
қаки ов қилиб, у н и н г гўш тидан таом тай ёр л аш н и буюрган. 
М ан м ан л и к, ў зб о ш и м ч ал и к ва ман эти лган и ш ларн и содир 
этган л и ги учун Аҳура М азда Й и м а ва у н и н г авл о д л ар и н и
ж а зо л а н ган . О д ам л ар ж а н н а тд а н ч и қ а р и л г а н , т и р и к ч и л н к
таш ви ш лари , е б -и ч и ш зарурати, касалли кларга дучор этил- 
ганлар, б о қ и й л и к и м ти ёзи д ан маҳрум қи ли н ган лар, Учинчи 
б о с қ и ч н и н г о х и рл ар и да Зар д уш тн и н г ф ао л и я ти б ош ланган 
ва Зардуш тнинг ваф отидан кейин учи н чи б осқи ч ту га ган.
Тўртинчи б о сқи ч н и н г ҳар м инг йилида дунёга учтя халос­
кор (пайғамбар) келади. У ларнинг охиргиси — О сўш йант охи- 
ратда дунёга келиб, барча им он ли ларн и н г руҳдарини биҳиш -
- 83 -


тга етаклайди, гуноҳкор бандалар учун худо Ахура М аздадан 
марфират сўрайди. О хиратда ёвуз руҳ енгилиб, яхш и ли к ём он - 
л и к н и н г устидан узил-кесил ғалаба қилади. Дунё эритилган 
тем ир билан со ф л ан и б қайта қу рил ад и. Ердаги \а ё т тубдан 
узгаради. Я хш и л и к тантана қилади, ём о н л и к ва ўлим йўқола- 
ди. Гуноҳкорлар ўзларининг содир этган ём онликлари учун 
пуш айм он бўлиб, худодан кечирим сўрайдилар. Я н гиланган 
дунёда ём о н л и к й ў қ қилинганлиги сабабли гуноҳкорлар ке- 
чирилади, абадий роҳат-ф ароғат ж ам ияти барпо этилади.
О хиратда зиддиятларга тўла олам йўқ қи ли н са ҳам о д ам ­
л ар ундан қўрқм асл и кл ар и керак. Зеро , охиратда к и ш и л ар ­
н и н г а зал и й о р зу-и стаги ҳисобланувчи бахт, адолат, т и н ч ­
л и к ва те н гл и к к а асосланган ж ам и ят қурилади. Д унё та м о ­
ман ўзгаради ва ундан ём он ли клар бутунлай йўқолади.
З а р д у ш т и й л и к таъ л и м о ти д а ҳаёт ва ўл и м га м у н о саб ат 
тўғрисидаги қараш лар таъсирида ўзига хос кўмиш маросими 
вужудга келган. Д и н и й ақидаларда қайд этилиш ига кўра, одам ­
ни н г ваф от эти ш и евуз кучларнинг эзгуликдан устун келган­
лиги оқибатидир. Ш у боис танани ёвузликдан халос қилиш
керак. Ё м о н л и кл ар тан ан и н г ч и ри ш и ж араён и да йўқолади. 
Ё м онликлардан халос бўлмаган тан ан и муқаддас табиат ун­
сурлари саналувчи ерга, оловга ва сувга таш лаш м умкин эмас. 
М ар ҳ у м н и с ў н гги м ан зи л и га қ ў й и ш д а н о л д и н с о ф л а н и ш
'кў м и ш ) м аросим и ўтказилган. Д ини й ривоятларга кўра, одам 
взфот этганидан тўрт кун ўтгач унинг руҳи танани тар к этиб, 
ёш аёл қиёф асидаги ф ариш танинг кузатувида нариги дунёга 
ўтади. К ўм иш м аросим и ҳам ш унча вақг ўтганидан кейин б а­
жарилган. М арҳум нинг жасади эрта тон гда қуёш чиқм асдан 
олдин тем и р зам билга ортилиб коҳин ва яқи н қариндош ла- 
р и н и :" кузатувида И ндамаслар минораси деб аталадиган мо- 
зорга олиб борилган. И ндамаслар м инораси унча катта бўлма- 
ган б и н о б ўлиб, баландлиги 4,5 м етрни таш ки л этган. Б и- 
нонинг поли марҳумни кўмиш м айдони вазиф асини баж ар­
ган. М айдон ёш болалар, аёллар ва эр какл ар н и н г жасади қўй и - 
ладиган қисм лардан иборат бўлган. М арҳумнинг жасади м аъ­
лум муддатга ш у ерга қўйилган. Ж асадн и н г соф лан и ш и (чи­
риш и) ж ар аён и н и тезлаш тириш мақсадида йиртқич ҳайвон
- 84 -


л а р (асо сан итлар)дан ф ой дал ан и л ган . Й и ртқи ч ҳай вон лар 
ж асадни ғажиб бўлганидан кейин қолган суяклар йиғиб оли- 
ниб, м и н о р ан и н г ўртасида қурилган қудуққа таш ланган ёки- 
сопол идиш (ассуарий)га солиниб, науслар деб аталадиган ер 
остида қур ил ган инш оатларга кўмилган.
З ар д у ш ти й л и кд а таб и ат унсурлари ту п р о қ , сув, ҳаво ва 
ол о в м уқадд аслаш ти ри лган . У ларни и ф л о сл ан ти р и ш кеч и - 
рилм айдиган гуноҳ саналган. М уқаддас таби ат унсурлари қато- 
рида олов алоҳида ўринга эга. Аҳура М аздан и н г рам зи й б ел­
гиси ҳам ол ов бўлган. Ш у боис зард уш ти й лар баъзан оташ - 
парастлар деб аталган.
Зардуш тийлар ибодатхоналарида муқаддас олов ёниб тур­
ган. Ибодатхонада муқаддас олов учун и кки метр баландликда- 
ги, тўрт поғонали супа қурилган. О лов супанинг марказида 
мисдан куй ил ган ўчоқда ёқилар эди. Супадаги олов доимо ёниб 
туриш ини коҳинлар назорат қилиб турган. Коҳин оқ матодан 
ти кил ган кўйлак, бош кийим, бурун и ва оғзини ёпиб туради­
ган ниқоб тақиб (ҳозирги ж арроҳ ш и ф окорларн и н г муолажа 
вақгида киядиган кийимига ўхшаш) оловнинг олдига яқи н л а- 
ш иш и мумкин эди. Ибодатхонага сиғиниш га келган диндорлар 
муқаддас оловни кўриш им кониятига эга эмас эди. Улар муқад- 
дас оловнинг аксини ёки шуъласини кўриш и мумкин бўлган. 
М уқаддас олов аввало шаҳар ибодатхоналарига, улардан қи ш лоқ 
и б о д ат х о н а л а р и га ва ун д ан к е й и н д и н д о р л а р га б е р и л га н . 
И бодатхоналардаги оловлар аҳамияти жиҳатидан ф ар қ қилган. 
Ҳ ар қдйси ҳукмдор ўзининг оловига эга бўлган.
М уқаддас о л о вн и н г жуда кўп турлари бўлиб, Э ронда ад о­
л ат илоҳи Варахрам (Б аҳр о м )н и н г о л ови алоҳида улуғланган. 
Бу ол о в ж ам и ятн и н г турли табақрлари ваки л л ари н и н г ўчоғи 
ва б о ш қа м анбалар (ўн олти оловд ан )д ан тўпланған? О лов­
н и н г э н г қадрлиси яш и н теги б ё н га н дарахтдан о л и н ган и
ҳисобланган.
Т аб и ат унсурлари қаторида о л о в б и л ан бирга сувга катта 
э ъ ти б о р бери лган . С у в н и н г ҳаёт м ан б аи экан л и ги аҳолиси 
а с о с а н су н ъ и й су ғо р и ш га а с о с л а н г а н д е ҳ қ о н ч и л и к б и л ан
ш уғулланувчи м и н тақам и з учун алоҳи да аҳам ият ва м азм ун ­
га эга эди. Ш у бои с сувни эъзозл аш ва ундан теж ам кор л и к
- 85 -


билан ф ой дал ан и ш га илоҳий туе берилган. Сувни и ф л о сл ан - 
ти р и ш , я ъ н и унга турли (н отоза) нарсаларни таш лаш , беҳу- 
дага и с р о ф қилиш оғир гуноҳ сан алган . Ёмғир ёғаётган вақт- 
да о д ам л ар н и н г ерни ва сувн и и ф ло с қилм асли клари учун 
ҳатго уйдан таш қдрига ч и қ и ш л ар и тақиқпанган.
Зард уш ти й ли қд а ўзига хос ибодат қилиш м аросим и ш а к л ­
лан ган . Д и н д о рл ар Аҳура М аздага б и р кунда беш м арта с и - 
ғинганлар. И бодат ж ануб то м о н га қараб, тоза ж ойда ва ём он
ер л ар д ан й и р оқд а баж ар и лган . Зар д уш ти й л ар эр та то н гд а , 
уйдан ч и қ и ш ва кириш вақги д а, соф л ан и ш , кечки уйқудан 
олдин ҳамда д и н и й м ар оси м л арн и баж ари ш вақгларкда и б о ­
дат қи лган лар.
З а р д у ш ти й л и к д а то за л и к к а эъ т и б о р д и н и й ақ и д а д а р а ­
ж аси га кўтарилган. Т о за л и к ҳам ж и см о н и й , ҳам м аъ н ави й
аҳам иятга эга бўлган. М аън ави й т о за л и к к и ш и н и н г ички м а ­
д а н и яти , адолат, ҳақиқатн и сўзлаш , и н сон п арварли к, м еҳр- 
ш а ф қ а т л и л и к си н гар и у м у м и н с о н и й а х л о қ н о р м а л а р и д а н
иборат. Ж и см о н и й то зал и к д еган д а покиза, тоза ва ораста 
яш аш б и л ан бирга, муқаддас нарсаларн и ҳам и ф ло сл ан ти р- 
м а с л и к ту ш у н и л ган . Н отоза (ё в у зл и к ти м сол и ) д е б қабул 
қ и л и н г а н ў си м л и к л ар , ҳ а й в о н л а р ва ҳаш ар о тл ар га, ўл ган
о д ам н и н г м аййитига теги ш и ш гуноҳ ҳисобланган. Бунга йўл 
қўйган ки ш и м ураккаб со ф л а н и ш маросим идан ўткази лган . 
Н отоза и ш л ар н и баж арадиган ки ш и л ар ж ам иятда э н г п аст 
таб ақан и таш ки л этганлар. У лар ўлган одам нинг м ай й и ти н и
ю виш , тобутни қабрга кўтариб б ор и ш каби «нотоза» и ш л ар ­
ни баж арганлар. М азкур таб ақа вакиллари бош қа гуруҳлар- 
дан ал о ҳи да яш аганлар. У л ар н и н г ж ам оат ф о й дал ан ади ган
сув м анбаларига яқин кели ш лари ва ҳатто соялари ту ш и ш и - 
га ҳам йўл қўйилмаган.
Зар у ш ти й л ар ж он зо д л ар н и ҳам нотоза ва тоза турларга 
аж ратганлар. Н отоза деб қабул қили н ган \ай в о н л ар га я қ и н - 
л аш ган к и ш и соф ланиш м ароси м и дан ўгказилган. Т оза ҳай - 
вонлардан хўжаликда ф ой далан и лган . Қ они оқизиб ю б о р и л ­
ган тоза ҳай вон ларн и н г гўш ти истеъм ол қилинган.
Ж ам и ячд а табақалар ўртасидаги иқгисодий иж тим оий ва 
ҳуқуқий тен гси зл и кка қарам асд ан хоти н -қи злар ун и н г тўла
- 86 -


ҳуқуқли аъзоси ҳисо б лан ган . Т арихий м анбаларда қайд эти - 
л и ш и га кўра, х о ти н -қ и зл а р эркаклар билан б и р хил ҳуқуқ ва 
эрки н л и кл ар га эга ва о и л ад а ўз м улкини эр и н и н г хоҳиш и- 
дан қатъи назар м устақил м ерос сиф атида қол д и р и ш и мум­
ки н бўлган. З ар д у ш ти й л и к аёлларнинг эркакл ар би л ан тен г 
ҳуқуқпигини м устаҳкам лаган.
З а р д у ш ти й л и к к а э ъ т и қ о д қи л у вч и л ар ж уда кўп д и н и й
м аросим ларни б аж ари ш ган . Д и н и й м аросим ларга эса коҳин- 
л ар раҳбарлик қилган. М ароси м ларн и н г кўплиги к о \и н л а р - 
н и н г моддий ж и ҳ атд ан м уҳтож ликни билм ай я ш аш л ар и га 
и м к о н берган. К о ҳ и н л ар н и н г ж ам иятдаги м авқеи жуда ба­
л а н д бўлиб, улар ал оҳида табақани таш кил этган. Ш ун и н г 
учун коҳинлик отадан ф арзан дга мерос бўлиб ўтган. Коҳин 
ўз ф ар зан д и н и ё ш л и ги д а н бўлғуси касбга тай ёрл аб борса- 
д а, ном зод у зо қ вақг ўқи ти лган ва бир неча босқичдаги си- 
новлар ҳамда п о к л а н и ш м аросим ларидан ўгказилган. Ф ақат 
кўп босқичли с и н о вл ар д ан м уваф ф ақият билан ўгган касбга 
д аъвогарларгина к о ҳ и н л и к мартабасига м уяссар бўлган.
Д и н и й м ар о с и м л ар и бодатхоналар, о ч и қ м ай д о н л ар ва 
д и н д ор лар н и н г уй ларида ўтказилган. Зардуш ти й ли к вужудга 
келган дастлабки д авр л арда ом мавий д и н и й м аросим лар о ч и қ
м айдонларда ва д и н д о р л а р н и н г уйларида ўтказилган. Д аст­
л аб и б о д атх о н ал ар н и н г кури ли ш и А ҳм он и й лар и м п ери яси
д авридан б ош ланган. И бодатхоналар.«олов уйлари» деб атал­
ган. У ларнинг реж аси б и р хил бўлиб, тош ёки пахсадан қурил- 
ган. Б и н о н и н г и ч к и ва т а ш қ и қ и с м и д а ги д е в о р л а р и су- 
воқпанган. Б иноларда қим м атбаҳо б езакл арн и н г йўқлиги са­
б абли кўриниш и б о ш қ а ж ам оат б и ноларидан д еяр ли ф арқ- 
л анм аган. И б о д атх он ан и н г марказида д о и м о ол о в ён и б тура­
диган ҳужра бўлган.
А ҳм онийлар д авр и гач а зардуш тийликда худоларнинг тас­
вири акс этги р и л м аган . А йнан шу вақгдан бош л аб худо Аҳура 
М азданинг қиёф аси О ссурия давлати н и н г бош худоси кўри- 
ниш ида тасвирланган. И бодатхоналарда Аҳура М аздадан таш - 
қари бош қа худолар ва ҳукм дорларнинг ҳай каллари қўйил- 
ган. А ҳм онийлар п од ш оси А ртаксеркс И (м илоддан авватги 
404—359) ҳукм ронлиги д аврида сув ва ҳ оси лдорли к маъбуда-
- 87


си А нахитага бағи ш лан ган ибодатхоналар қурилган ва улар­
га маъбуда ҳайкаллари ж ойлаш тирилган.
Зардуш тийлик М ар кази й О сиёда бош қа д и н л ар билан узоқ 
давом этган рақоб атларга бард о ш берган. Бу борада м уваф- 
ф а қ и я т г а э р и ш га н б ў л с а -д а , б о ш қ а д и н и й э ъ т и қ о д л а р н и
м интақадан тў л и қ с и қ и б ч и қари б, ўз ҳукм рон ли ги н и ўрна- 
ти ш га и н ти л м аган . И ш л а б ч и қар и ш кучлари р и во ж л ан и ш
д а р аж а с и н и н г п а с тл и ги , в и л о я тл а р н и н г и қ ги с о д и й , и ж ти ­
м оий ва си ёси й ж иҳатдан би қи қли ги бунга и м кон бермаган. 
О дам лар ян ги д и н н и .қабул қилиш билан би рга ўзлари н и н г 
ан ъ ан ави й эъ ти қо д и н и ҳам сақдаб қолганлар. М уайян м и н - 
тақад а зардуш тийлик к е н г тарқалган бўлса-да, б ош қа д и н и й
эътиқодлар ҳам сақ л ан и б қолган.
Д и н и й эъ ти қ о д д аги х и л м а-х и л л и к ҳ у к м д о р л ар н и н г му­
а й я н д и н н и т а н л а ш д а ги э р к и н л и к л а р и д а ҳам кузати л ган . 
М а кед о н и ял и к И ск ан д ар ва ун и н г ворислари м и н тақам и зда 
О л и м п и я худоларига с и ғи н и ш н и қўллаган бўлсалар, Куш он 
давлати ҳукм дорлари буддави й ли кн и қабул қи ли б , уни м ам ­
л а к а т ҳудудида кен г ё й и ш га ҳаракат қилганлар. С о со н и й л ар
д авл ати ҳукм дорлари зард у ш ти й л и кн и ҳар тар аф л ам а қўл- 
л аб қувватлаганлар. Бутун м ам лакат ҳудудида кўплаб олов 
уйлари қурилган. М и л оди й VIII аср н и н г бош л ар и д а М арка­
зи й О си ён и н г б и р қ и с м и н и босиб олган А раб хали ф али ги
давлати и слом лаш ти ри ш сиёсати н и олиб б орган . И слом дан 
таш қар и барча д и н и й эъти қодлар тақи қ лан ган . Зард уш ти й ­
л ар ибодатхоналари б узи б таш лан ган ёки м асж идларга ай - 
л а н ти р и л га н . З а р д у ш ти й л и к эъ ти қо д и н и с ақд аб қ о л ган л ар 
«коф ирлар» деб эъ л о н қилинган. У ларнинг ф уқаро ви й ҳуқуқ 
ва эр ки н л и кл ар и ч ек л ан ган , махсус с о л и қ о л и н ган ва м аж - 
буриятлари талаб қи ли н ган .
Зар д у ш ти й л и к и сл о м си қуви да катга та л а ф о т кўрса-д а, 
йўқолии кетм аган. Зард уш ти й ли кка со д и қ д и н д орлар ж ам о а­
л ар и кшэги учун ноқулай ж ой лар (даш г ва чўллар)га, бош қа 
м ам лакагларга кўчирилган. Э ронда ҳозир ҳам унга си ғи н ад и - 
ган уруғлар мавж уд. М и н гл аб зард у ш ти й л ар Ҳ и н д и сто н га 
кўчиб ўгганлар. Ҳ и н д и с т о н л и к зардуш тий лар ф о р сл ар деб 
аталган. Вақт ўтиш и б и л ан улар маҳаллий аҳоли б и лан қўш и-
- 88 -


л и б кетган л ар . Ф а қ а т к о ҳ и н л ар д и н и # эъ т и қ о д л а р и га со - 
д и қп и кн и сақлаб қолганлар.
Х улоса сиф атида ай ти ш м у м ки н ки , зард уш ти й ли к н аф а- 
қат ж ам и ятд а соғлом турм уш гарзи н и қ ар о р то п ти р и ш га, 
балки Ш а р қ давлатларида ахлоқий қадриятларни кенг ёйиш га 
хизм ат қилган. О д ам л ар н и н г м аъ н ави й қад ри ятларга амал 
қилиб яш аш л ари , ж ан н ат ва дўзах, қиём ат, од ам н и н г қайта 
ти р и л и ш и ва илоҳий давл атн и н г ярати ли ш и сингари ғояла- 
•ри кей и н ч ал и к хри сти ан л и к ва ислом д и н и таълим отлари- 
ни н г и ш лаб чиқилиш ида муҳим м анба вази ф аси н и ўтаган.

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling