ги мавжудотлар билан ўзини қиёслаган. Шу асосда, одам
ларда тотемистик қон-қардошлик туйғуси уларнинг физио
логик қон-қардошликларидан олдин пайдо бўлган.
Тотемизм қуйидаги муҳим вазифаларни амалга оширган:
- 36 -
—одамлар жамоаларининг бирлигини тотеми ёрдамида
янада мустаҳкамлаган. Уларни «ўзиники» ва «бегона»ларга
ажратиш орқали иисонларнинг ўзлигини тушун ишлари га
ёрдам берган;
—инсонни табиатга ҳурмат руҳида тарбиялаган ва у би
лан уйғун яшашга ўргатган.
Тотемизм миллий-давлат ва жаҳон динлари таълимотла-
рининг шаклланиши ва ривожланишига таъсир кўрсатган ва
\озир ҳам унинг айрим кўринишлари сақланиб қолган. Тоте-
мизмнинг таъсирини давлат рамзларида, ҳарбий қисмлар-
нинг атамаларида, ҳарбий кийимларда, айрим ҳайвонлар-
нинг гўштини истеъмол қилишнинг тақиқнаниши кабилар-
да кўриш мумкин.
Тотемизм маросимлари билан одамларнинг майл ва эҳтиёж-
ларини чеклайдиган қридалар тизимини ифодаловчи табу (по-
линезия этноси тилидан сўзма-сўз таржимаси қатъий тақиқ-
лаш деган маънони англатади) тушунчаси бевосита алоқадор.
Табу деб муайян ҳаракатларни бажариш ёки ҳаракатсиз-
ликка йўл қўйишнинг қатъиян ман этилишига айтилади.
Унинг бошқд чеклаш ва тақиқлашлардан асосий фарқи шун
даки, жорий қилинган қоидаларнинг сабаблари кўрсатил-
майди ва асосланмайди.
Табу инсон учун яширин хавф-хатарларнинг мавжудлиги
ни билиш ва уларнинг олдини олишга интилиш сабабли ву
жудга келган. Мазкур хавф-хатарлар одамлар ёки гуру\лар табу
қоидаларига амал қилсалар, ўзлигини намоён қилмайди. Агар
қоида бузилса, нафақат қоидабузарликка йўл қўйган киши,
Do'stlaringiz bilan baham: |