Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-БОБ. БИТИМЛАР ВА ВАКИЛЛИК. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИДА МУДДАТЛАР


Download 2.15 Mb.
bet113/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

3-БОБ. БИТИМЛАР ВА ВАКИЛЛИК. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИДА МУДДАТЛАР.


7-§. Битимлар тушунчаси, турлари ва шакли.

Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари ўз ҳуқуқларини одатда мутлақо эркин тарзда амалга оширадилар. Масалан, харид қилиш, совға қилиш, ҳадя қилиш, айрибошлаш, маиший хизматлардан фойдаланиш шахснинг мутлақ ҳуқуқлари бўлиб, ушбу ва бошқа фуқаролик ҳуқуқлари унинг субъектлари томонидан эркин тарзда амалга оширилиши ёки амалга оширилмаслиги мумкин.




Эста тутининг! Битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади.


Битимлар унда иштирок этаётган шахсларнинг сонига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
бир тарафлама битимлар;
икки ёки кўп тарафлама битимлар (шартномалар).


Эста тутининг! Бир тарафлама битим – битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлган битим.
Бир тарафлама битим уни тузган шахс учун бурчлар келтириб чиқаради. У бошқа шахслар учун қонунларда ёки бу шахслар билан келишувда белгиланган ҳоллардагина бурчлар келтириб чиқариши мумкин.
Эста тутининг! Икки ёки кўп тарафлама битимлар – икки ёки уч ёхуд ундан кўп тараф иштирок этиши лозим бўлган битимлар. Бундай битимлар шартномалар деб ҳам юритилади.


Битимларнинг шакли.
Битимлар оғзаки ёки ёзма шаклда тузилади.
Оғзаки битимлар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида ёзма шакл белгилаб қўйилмаган, жумладан у тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битим оғзаки тузилиши мумкин. Шахснинг хатти-ҳаракатидан унинг битим тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган ҳолда ҳам бундай битим тузилган ҳисобланади. Сукут сақлаш қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда битим тузишга бўлган хоҳиш-ироданинг ифодаси ҳисобланади.
Жетон, патта ёки одатда қабул қилинган бошқа белги бериш йўли билан тасдиқланган битим, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, оғзаки шаклда тузилган битим ҳисобланади.
Ёзма шаклда тузилган битим унинг тарафлари томонидан имзоланиши керак.
Икки тарафлама битимлар ҳар бирини бераётган тараф имзолайдиган ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш йўли билан тузилиши мумкин.
Агар фуқаро жисмоний камчилиги, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли битимни шахсан ўзи имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан битимни бошқа фуқаро имзолаши мумкин. Бошқа фуқаронинг имзоси нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан гувоҳлантирилиб, битим тузувчи уни шахсан ўзи имзолай олмаслигининг сабаблари кўрсатилиши шарт.
Ёзма шаклда тузилган битимлар икки хил бўлади:
оддий ёзма шаклдаги битимлар ёзма шаклда тузилиб, нотариал тасдиқланиши талаб этилмайдиган битимлар ҳисобланади;
ёзма шаклда тузиладиган, бироқ нотариал тасдиқлаш талаб этиладиган битимлар ҳисобланади.
Қуйидаги ҳолларда битимларни нотариал тасдиқлаш шарт:
1) қонунда кўрсатилган ҳолларда;
2) тарафлардан бирининг талаби бўйича.
Айрим битимлар нотариал тасдиқланиши билан бирга давлат рўйхатидан ҳам ўтказилиши керак. Бундай битимлар (ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) ўз моҳиятига муҳим фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишни назарда тутади
Битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Фуқаролик ҳуқуқида бир шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш ва унинг мажбуриятларини бажариш бошқа шахс томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Масалан, фуқаро ўзининг автомобилидан бошқа шахснинг фойдаланишига ёки ўз номидан бошқа шахснинг шартномалар имзолашига, маҳсулотларни харид қилиш ёки сотишига рухсат бериши мумкин.





Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling