Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Фуқаролик ҳуқуқининг тизими


Download 2.15 Mb.
bet110/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

4-§. Фуқаролик ҳуқуқининг тизими.

Фуқаролик ҳуқуқининг тизими қуйидагилардан иборат:


1. Умумий нормалар – бундай нормалар Фуқаролик кодексининг биринчи қисмида ва унга зид бўлмаган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ва барча фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар тегишли бўлган нормалардан иборат бўлиб, фуқаролик ҳуқуқининг асосий қоидалари, тамойиллари, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши. фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш, фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари, объектлари, битимлар ва вакиллик, фуқаролик-ҳуқуқий муддатлар, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлар ҳамда мажбуриятларни тартибга солади.
2. Махсус нормалар – Фуқаролик кодексининг иккинчи қисми ва унга зид бўлмаган бошқа норматив-ҳужжатлар билан белгиланган ва муайян турдаги шартномалар ва шартномадан ташқари мажбуриятларни тартибга солади.
2-БОБ. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ, ОБЪЕКТЛАРИ. БИТИМЛАР.


5-§. Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар маълум субъеклар ўртасида юз беради. Бундай субъектларга жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ва айрим ҳолларда давлат ҳам киради.


Фуқаролик ҳуқуқий муносабат субъектлари бўлиш учун фуқаролик ҳуқуқий ва муомала лаёқатига эга бўлиш тушунилади.
Фуқаролик ҳуқуқий лаёқат шахснинг маълум бир фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларга бўлиши, фуқаролик муомала лаёқати эса шахснинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқати ҳуқуқий лаёқат дейилади.
Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқий лаёқат ва муомала лаёқатининг вужудга келиши бир-биридан фарқ қилади.
Жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқий лаёқат улар туғулиши билан (айрим ҳолларда туғилишидан ҳам олдин) вужудга келса, муомала лаёқати эса уларнинг маълум ёшга етиши билан пайдо бўлади ва ўн саккиз ёшга тўлиши билан тўлиқ муомала лаёқатига эга бўладилар. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий лаёқати улар вафот этиши билан тугайди. Агар шахс руҳий касал ёки ақли заифлиги сабабли ўз ҳаракатларининг моҳиятини тушунмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган бўлса суд томонидан муамалага лаёқатсиз деб топилиши мумкин. Бундай ҳолларда шахс фуқаролик ҳуқуқининг субъекти бўла олмайди.
Юридик шахсларда эса фуқаролик ҳуқуқий лаёқат ва муомала лаёқати бир вақтнинг ўзида, яъни улар давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб вужудга келади.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling