Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet108/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Учинчи бўлим. ФУҚАРОЛИК
ҲУҚУҚИ


1-БОБ. «ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ» ТУШУНЧАСИ, ТАМОЙИЛЛАРИ, ТИЗИМИ ВА МАНБАЛАРИ.


1-§. «Фуқаролик ҳуқуқи» тушунчаси.

Биз кундалик ҳаётда турли муносабатларга киришамиз ва бу муносабатлар бизнинг мақсадларимиздан келиб чиққан ҳолда турли-туман эҳтиёжларимизни қондиришга қаратилади. Масалан, савдо дўконидан ўзимизга керакли бўлган маҳсулотлар ёки буюмларни харид қилишимиз, ҳар-хил хизматлардан фойдаланишимиз ва бошқа мулкий муносабатларга киришимиз, ўзимизнинг шахсий номулкий ҳуқуқларимизни амалга оширишимиз мумкин. Умуман олганда бизнинг бутун ҳаётимиз мулкий мазмундаги ёки номулкий шахсий муносабатлардан таркиб топган бўлиб, ана шу муносабатларда ўз ҳуқуқ ва эркинликларимизни амалга оширишда фуқаролик ҳуқуқи муҳим ўрин тутади.


Фуқаролик ҳуқуқи энг қадимий ҳуқуқ соҳаларидан бири бўлиб, унинг пайдо бўлиши ва ривожланиши қадимги Римга бориб тақалади. «Фуқаролик ҳуқуқи» тушунчаси ҳам лотин тилидаги «just civile» сўзидан олинган.
Фуқаролик ҳуқуқи бундай муносабатлар иштирок этаётган иштирокчиларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва мустақиллилигига асосланади.


Эсда тутинг! Фуқаролик ҳуқуқи – юридик жиҳатдан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган субъектлар ўртасидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади.

Фуқаролик ҳуқуқининг моҳиятини англашда ушбу ҳуқуқ соҳаси билан тартибга солинадиган муносабатларни билиб олиш лозим. Фуқаролик ҳуқуқи жудаям кенг кўламли бўлиб фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулкий ва ашёвий ҳуқуқлар, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳамда бошқа шахсий-номулкий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва уларни амалга ошириш тартибини белгилайдиган, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни тартибга солади.




Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар. Фуқаролик ҳуқуқининг ўзига хос томони шундаки, ушбу ҳуқуқ билан тартибга солинадиган муносабатларнинг субъектлари тенг ҳуқуқли ва бир-бирига бўйсунмайдиган мустақил субъектлар ҳисобланади.


Эсда тутинг! Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар – фуқаролик-ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган, мулкий ва шахсий номулкий хусусиятга эга бўлган, тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳамда ўзаро мустақиллиги ва эркинлигига асосланган ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling