Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-БОБ. МУЛК ҲУҚУҚИ ВА БОШҚА АШЁВИЙ ҲУҚУҚЛАР


Download 2.15 Mb.
bet116/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

4-БОБ. МУЛК ҲУҚУҚИ ВА БОШҚА АШЁВИЙ ҲУҚУҚЛАР.


10-§. Мулк ҳуқуқи тушунчаси, субъектлари ва обектлари.

Шахснинг муҳим иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқларидан бири мулк ҳуқуқи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасига кўра ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги, банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланиши белгилаб қўйилган.




Эсда тутинг! Мулк ҳуқуқи – шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиз ҳисобланади.

Мулк ҳуқуқига эга бўла оладиган субъектлар (фуқаролар, юридик шахслар ва давлат) мулк ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланади.


Қуйидагилар мулк – мулк ҳуқуқининг объектлари бўлиши мумкин:
Ер;
ер ости бойликлари;
сувлар;
ҳаво бўшлиғи;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар;
корхоналар;
ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар;
асбоб-ускуналар;
хом ашё ва маҳсулот;
пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк;
интеллектуал мулк объектлари.


Шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи қуйидаги элементлардан иборат:
эгалик қилиш – мулкни ўзи истаган жойда сақлаш, олиб юриш, сақлашга топшириш;
фойдаланиш – мулкнинг фойдали жиҳатларини ўзлаштириш;
тасарруф этиш – мулкни сотиш, айрибошлаш, ҳад қилиш, мерос сифатида қолдириш ва қонун ҳужжатларига асосан бошқача шаклда ўзидан бегоналаштириш;
мулк ҳуқуқини ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш – мулк ҳуқуқини бузишдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш.


Ўзгарларнинг мулкига нисбатан ашёвий ҳуқуқлар.
Қонун ҳужжатларига биноан шахсга ўзига тегишли бўмасада ўзгарларнинг мулкларига нисбатан ашёвий ҳуқуққа эга бўлиши мумкин. Бунга қуйидагилар киради:
хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи;
мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;
ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи;
сервитутлар.


Сервитут.
Кўчмас мулк эгасининг ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи сервитут ҳуқуқи дейилади.
Бунда ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.


Мулк ҳуқуқини амалга ошириш шартлари.
Мулк ҳуқуқи шахснинг ўз мулкига нисбатан ўз ҳоҳишига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасаррув этиш ва уни ҳимоя қилиш ҳуқуқини тақдим этиши билан бирга маълум бир мажбуриятларни ҳам юклайди. Хусусан, мулкдорнинг ўз мулкий ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.
Қонунларда назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада мулкдор бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйишга мажбур.
Мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистъемол қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас.
Мулкдор ўз ҳуқуқини амалга оширганида фуқароларнинг соғлиғига ва атроф муҳитга зарар етказишининг олдини олиш чораларини кўришга мажбур.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling