Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet204/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ўғрилик (ЖК 169-модда).


Эсда тутинг! Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлса-да, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғирлик ҳисобланади.
Саккизинчи бўлим. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
ПРОФИЛАКТИКАСИ


1-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси ва турлари.

Давлатнинг жиноятчиликка қарши курашиш сиёсатида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси устувор фаолият йўналишидир.


Ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарали чораларини ишлаб чиқиш масаласи инсониятнинг энг илғор қисмини, айниқса, ижтимоий-табиий фанлар турли соҳаларининг намояндалари (сиёсатчилар, файласуфлар, руҳиятшунослар, тиббиёт олимлари, ҳуқуқшунослар ва бошқ.)ни ҳар доим қизиқтириб, ташвишга солиб келган.
Шу нуқтайи назардан жамият тараққиётнинг ҳар бир даврида ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг чоралари фан-техника ютуқлари асосида қўлланилиб келинганлигини ва ўзининг зарур илмий-назарий асосларига эга бўлганлигини кўриш мумкин.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақидаги таълимотлар – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, хусусан ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш тўғрисидаги ғоялар, фикрлар, қарашлар ва нуқтаи назарлар мажмуидир.


Эсда тутинг! Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – бу, мустақил фан, илм соҳаси, ҳуқуқ соҳаси, фаолият йўналиши ва устувор вазифадир.


Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир асосий тушунчалар:
ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш – ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга, шунингдек уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
ғайриижтимоий хулқ-атвор – шахснинг жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги;
ҳуқуқбузарлик – содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик);
ҳуқуқбузарликдан жабрланувчи – жисмоний, маънавий ёки мулкий зарар етказилганлиги оқибатида ҳуқуқбузарликдан жабрланган шахс;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими;

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling