Гиёҳвандлик наркотик воситаларга психожисмоний боғлиқлиги билан шартлашилган касалликни ўзида ифодалайди.
Заҳарвандлик – бу психотроп моддаларга ҳамда руҳий фаол ҳаракати билан наркотик воситаларга ўхшаш бўлган дори бўлмаган сунъий ва табиий келиб чиққан моддаларга психофизиологик боғлиқлиги билан шартлашилган касалликдир.
Руҳий касалларга тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлашдаги каби, алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик билан оғриган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлаш уларни даволаш мақсадини назарда тутади.
21-§. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг турлари.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига қуйидагилар киради:
а) мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва руҳий касаллик мутахассисида даволаниш;
б) умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш;
в) умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасининг соғлиқни тиклаш махсус бўлимида мажбурий даволаниш;
г) кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлинмасида мажбурий даволаниш.
9-БОБ. АЙРИМ ТУРДАГИ ЖИНОЯТЛАР УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК.
22-§. Айрим турдаги жиноятлар ва улар учун жиноий жавобгарлик.
Қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-модда)
Эсда тутинг! Қасддан одам ўлдириш деганда, ҳуқуққа хилоф равишда, қасддан бошқа шахсни ҳаётидан маҳрум қилиш тушунилади. Одам ўлдириш жиноятининг жиноий-ҳуқуқий хусусиятини баҳолашда «ҳуқуққа хилофлик» зарурий белги ҳисобланади.
Мазкур белги ҳуқуқ доирасида содир этилган одам ўлдиришни қасддан одам ўлдиришдан фарқлашга имкон беради.
Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш (ЖК 102-модда)
Эсда тутинг! Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш деганда, жиноий ўз-ўзига ишониш ёки жиноий бепарволик орқасида ҳуқуққа хилоф равишда бошқа шахснинг ўлимини келтириб чиқариш тушунилади.
ЖК 102-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
ЖК 102-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, эҳтиётсизлик орқасида икки ва ундан ортиқ одам ўлдирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |