Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-БОБ. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


Download 2.15 Mb.
bet197/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

7-БОБ. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.


17-§. Вояга етмаганлар жиноий жавобгарлиги ва уларга жазо тайинлаш хусусиятлари.

«Бола, у жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолатга етмаганлиги туфайли, махсус равишда муҳофаза ва ғамхўрликка, бинобарин, туғилгунча ва туғилгандан кейин ҳам муносиб даражада ҳуқуқий ҳимояга муҳтож»1. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияда мустаҳкамланган, ушбу халқаро ҳуқуқий қоида ватанимиз қонун ижодкорлари томонидан мутаносиб равишда қабул қилиниб, айтиш мумкинки, 1994 йил Жиноят кодексида вояга етмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш ва жазони индивидуаллаштириш ва дифференциаллаштириш халқаро ҳуқуқ асослари сифатида ёритилган.


Шу муносабат билан ишонч билан таъкидлаш мумкинки, 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини ишлаб чиқишда, вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятларини белгиловчи махсус нормаларни бир бўлимда – ЖК Умумий қисми олтинчи бўлимида жамлаш тўғрисида мутлақ асосланган қонунчилик қарори қабул қилинди. Мазкур бўлимга икки боб (XV ва XVI) киритилди. Бу ўз навбатида, энг аввало, вояга етмаганлар жиноий жавобгарлиги ва жазо масалалари билан боғлиқ барча нормаларни тизимлаш, шунингдек, вояга етмаганларнинг нисбатан фуқаровий, жисмоний ва маънавий камолга етмаганлигини ҳисобга олган ҳолда уларга жавобгарликни юклаш ва жазони қўллашнинг янада инсонпарвар принциплари ва шартларини умумлаштириш имконини берди.


Эсда тутинг! «Жазо ва уни тайинлаш» деб номланган ХV боб вояга етмаганларга қўлланиладиган жазо тизими ва турларини (81-85-моддалар), вояга етмаганларга жазо тайинлаш тартибларини (86-модда) тавсифловчи умумий қоидаларни ифодалайди, «Жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш» деб номланган ХVI боб эса вояга етмаганларни жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш шартларини тарбиявий таъсирнинг мажбурий чораларини қўллаш ва бу чоралар тавсифи билан (87-88-моддалар), жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш асосларини (89-модда) ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо турларига алмаштиришни (90-модда) ифодалайди.

Жиноий жавобгарлик ва жазонинг у ёки бу масаласи (масалан, жавобгарликка тортиш ва жазо ўташ, судланганликни ўташ ва судланганликни олиб ташлаш муддати ўтганлиги ва ҳ.к.) кўрсатилган бобларда тартибга солинмаган бўлса, у ҳолда, жиноят содир этган барча шахсларга тегишли бўлган жиноий жавобгарлик ва жазонинг умумий шартларини назарда тутувчи ЖК Умумий қисмининг тегишли қоидаларига риоя қилиш лозим. Бунда, ЖК 17-моддаси 5-қисмига биноан: «ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар жиноят содир этган шахслар умумий қоидаларга мувофиқ ва Жиноят кодекснинг Умумий қисми олтинчи бўлимида назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда жавобгарликка тортиладилар».



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling