13-§. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар.
Қуйидаги ҳолатларда жиноят содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилади:
ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
ёш бола, қария ёки ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан;
хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини бажарганлиги муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан;
айбдорга моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа жиҳатдан қарам шахсга нисбатан;
ўта шафқатсизлик билан;
кўпчилик учун хавфли бўлган усулда;
ёш бола ёки руҳий касаллиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган ҳолда;
жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб чиққанлиги;
умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки фавқулодда ҳолат вақтида ёхуд оммавий тартибсизликлар жараёнида;
ғаразли ёки бошқача паст ниятларда;
ирқий ёки миллий душманлик ёхуд адоват замирида;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан;
илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши;
мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш.
Суд содир этилган жиноятнинг хусусиятини эътиборга олиб, юқорида назарда тутилган ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги ҳам мумкин. Суд жазо тайинлашда юқорида назарда тутилмаган ҳолатларни оғирлаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин эмас.
6-БОБ. СУДЛАНГАНЛИК.
14-§. Судланганлик тушунчаси ва унинг жиноят-ҳуқуқий аҳамияти.
Шахс жиноят таркибининг барча белгилари мавжуд бўлган ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айбдор деб топилиб, айблов ҳукми эълон қилингандан сўнг судланган деб ҳисобланади.
Эсда тутинг! Судланганлик – бу шахс учун салбий, биринчи навбатда, жиноят-ҳуқуқий хусусиятдаги оқибатларнинг келиб чиқарган жазонинг муайян тури ва миқдорига ҳукм қилинишидан келиб чиққан шахснинг алоҳида ҳуқуқий ҳолатидир.
Жиноят кодексининг 77-моддаси 1-қисмида судлaнгaнликнинг ҳуқуқий тaбиaти бeлгилaнгaн бўлиб, унга кўра судлaнгaнлик шaxснинг жaзoгa ҳукм этилгaнлигидaн кeлиб чиқaдигaн вa муaйян ҳуқуқий oқибaтлaргa oлиб кeлaдигaн ҳуқуқий ҳoлaтдир.
Жиноят кодексининг 77-моддаси 2-қисмида Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |