Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Судланганлик ҳолатининг тугалланиши
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эсда тутинг!
- 16-§. Судланганликнинг олиб ташланиши. Эсда тутинг!
15-§. Судланганлик ҳолатининг тугалланиши.
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши деганда, муайян муддатларнинг ўтиши билан мазкур масалага оид суднинг махсус қарори қабул қилинмасдан барча ҳуқуқий оқибатлар ва чекланишларнинг тугалланиши тушунилади. Эсда тутинг! Судланганлик ҳолатининг тугалланиши автоматик тарзда рўй бериб, бунинг учун ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди. Шахс судланганлик муддати ўтмасидан янги жиноят содир қилса, бу муддатнинг ўтиши узилади. Илгари судланган шахс томонидан янги жиноят содир этилганда судланганликнинг тугатилганлиги масаласи шарҳланаётган модда ва Жиноят кодексининг 80-моддасида кўрсатилган қоидалар асосида суд-тергов органлари томонидан ҳал қилинади. Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади: шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб; мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач; жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач; озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – икки йил ўтгач; беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – тўрт йил ўтгач; беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – етти йил ўтгач; ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – ўн йил ўтгач. 16-§. Судланганликнинг олиб ташланиши. Эсда тутинг! Судланганликнинг олиб ташланиши – бу қонунда кўрсатилган судланганликнинг тугалланиши муддати ўтмасдан бекор қилинишидир. Судланганликнинг олиб ташланиши, суд томонидан унинг ажрими асосида ёхуд тегишли афв этиш ёки амнистия акти асосида амалга оширилади. Жиноят кодексининг 13-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Жиноят кодексининг 77-моддаси биринчи қисми шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд Жиноят кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин. Судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги масала судья томонидан жазони ўтаб бўлган шахснинг, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакилининг ёхуд жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилади. Судланганликнинг олиб ташланиши суд томонидан ажрим чиқариш йўли билан амалга оширилади. Шу билан бирга, ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ, судланганлик амнистия акти ёки афв этиш асосида олиб ташланиши мумкин. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling