Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Вояга етмаганлар жавобгарлигининг асосий хусусиятлари қуйидагиларда ифодаланади


Download 2.15 Mb.
bet198/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Вояга етмаганлар жавобгарлигининг асосий хусусиятлари қуйидагиларда ифодаланади:
биринчидан, уларга нисбатан тайинланадиган жазо турларининг рўйхати қисқартилган ҳамда уларнинг муддати ва миқдорлари жиддий равишда камайтирилган (ЖК 81-м.);
иккинчидан, уларга нисбатан жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим бўлган қўшимча шартлар назарда тутилган (ЖК 86-м.);
учинчидан, уларни жавобгарлик ва жазодан озод қилишда (ЖК 87-м.) қўшимча турлар назарда тутилган;
тўртинчидан, вояга етмаган шахсга нисбатан қўлланиладиган алоҳида мажбурлов чоралари кўрсатилган (ЖК 88-м.);
бешинчидан, бундай шахсларга нисбатан қўлланиладиган бошқа жиноий-ҳуқуқий нормаларининг муддатлари жиддий равишда қис-қартирилган (ЖК 89-90-м.).
18-§. Вoягa етмaгaнларга нисбaтaн қўллaнилaдигaн жазо тизими ва турлари.

Жиноий қонун (ЖК 81-моддаси) фақат вояга етмаганларга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган жазонинг махсус турларини ўрнатмайди, фақат ЖК 43-моддасида вояга етмаганлар учун белгиланган жазо тизимида назарда тутилган алоҳида жазо турларини қўлланишини чеклайди, холос.




Эсда тутинг! ЖК 81-моддаси 1-қисмига мувофиқ, вояга етмаганлар учун жазо тизими асосий жазоларнинг фақат бешта турини назарда тутади:
– жарима;
мажбурий жамоат ишлари;
– ахлоқ тузатиш ишлари;
озодликни чеклаш;
– озодликдан маҳрум қилиш.


ЖК 81-моддаси 2-қисмида тўғридан-тўғри кўрсатилганига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўшимча жазолар тайинланиши мумкин эмас. Вояга етмаган судланганларга қўшимча жазо тарзидаги давлат мажбурлов чораларини тайинлаш ҳукмни бекор қилинишига сабаб бўлувчи жиноят қонунини қўпол бузилиши сифатида тан олинади.
Вояга етмаган шахслар учун жазо тизими ЖК 43-моддасида белгиланган барча хусусиятларга эга:
– давлат мажбурлов чораларининг алоҳида турларидан ташкил топган;
– жазо тизими элементлари ўзаро боғланган, ўзаро тобе ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи;
ЖК 81-моддасида санаб ўтилган давлат мажбурлов чоралари тугалланган якунга эга ва кенгайтирилган тарзда шарҳланиши мумкин эмас. Шунинг учун вояга етмаганларга жазонинг қандайдир бошқа турлари, ҳатто қонунда назарда тутилган бўлса ҳам (ЖК 43-моддаси), аммо ЖК 81-моддасида тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса қўлланиши мумкин эмас;
– ушбу жазолар тизимда енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling