Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эсда тутинг! Вояга етмаганнинг ривожланганлик даражаси деганда
- Вояга етмаган шахсни турмуш шароити ва тарбиясини
- Соғлиқининг ҳолати
Жарима ЖК 81-моддасида назарда тутилган жазо турларининг энг енгилидир.
19-§. Вояга етмаганларга жазо тайинлаш. Алоҳида нормаларда тартибга солиш – ЖК 86-моддаси вояга етмаган жиноят содир этган шахсларга жазо тайинлаш хусусияти, жиноят қонунини бир тарзда қўллаш учун ҳуқуқни қўллаш фаолиятида вояга етмаганларга нисбатан инсонпарварлик ва одиллик принципларини кетма-кет мужассамланишига шароит яратади ҳамда шу тоифа шахслар учун жазонинг индивидуаллашувини аниқ ўтказиш имконини беради. ЖК 86-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд вояга етмаганларга жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига амал қилади, вояга етмаганнинг ривожланганлик даражаси, турмуш шароити ва тарбиясини, соғлиғини, содир этган жиноятининг сабабларини, катта ёшдагиларнинг ва бошқа ҳолатларнинг унинг шахсига таъсирини ҳисобга олади. Эсда тутинг! Вояга етмаганнинг ривожланганлик даражаси деганда, кўрсатилган меъёрлар мазмунида, ўн саккиз ёшга етмаган шахснинг унинг тенгдошига нисбатан аниқланган ақлий ривожланиш даражаси тушунилади. Шахснинг ривожланиш даражаси, шундай ёшдаги шахсларга қўйиладиган умумий талабларга мос бўлиши (меъёрий ривожланиш даражаси) ёки мос бўлмаслиги ҳам мумкин. Охирги ҳолатда шахснинг ривожланиши илгарилаб кетган (шу ёшдагиларга нисбатан ақлий ривожланиш даражаси умумий ривожланиш даражасидан анча ошиб кетади) ёки орқада қолган (ақлий ривожланиш даражаси меъёрдан анча паст). Вояга етмаган шахсни турмуш шароити ва тарбиясини аниқлаш тартибида суд унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахс борлигини, уларнинг вояга етмаган шахсга муносабатини ҳамда оиладаги бошқа шахсларнинг борлигини ва уларнинг айбдор билан муносабатларини аниқлаб чиқиши лозим. Соғлиқининг ҳолати деганда, вояга етмаган шахснинг нафақат касаллик ёки жисмоний камчиликлари йўқлиги ёки мавжудлигини, шу билан бирга унинг жисмоний, маънавий ва ижтимоий ҳолати даражасини ҳам тушуниш зарур. Соғлиқининг ҳолатини аниқлашда суд, энг аввало, унинг жисмоний ва психик ривожланиши даражасини ҳамда ижтимоий муносабатларни тавсифловчи иш ҳолатларини ўрганмоғи лозим. Вояга етмаганга жазо тайинлашда суд қилмишнинг субъектив томонига жиддий эътибор қаратмоғи лозим бўлади. Лекин жазо тайинлашда мотивлар, яъни вояга етмаган шахснинг жиноят содир этишга нисбатан ички кечинмалари ҳисобга олинмоғи лозим. Паст ниятли мотивлар ва мақсадлар (кўролмаслик, ғараз, миллатлараро ёки ирқий душманлик, бошқа жиноятни яшириш мақсади ёки уни содир этишни енгиллаштириш ва ҳ.к.), одатда, судланган шахснинг аҳволини оғирлаштиради, ижтимоий қабул қилса бўладиган мотивлар (ёлғон ўртоқлик туйғуси, айрим ҳолатларда рашк, ўч олиш) унинг иштирокини енгиллаштиради. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling