Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс


Download 2.15 Mb.
bet205/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахс – ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс.


Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари:
ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси;
ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси;
ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси;
ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг тури ҳақида сўз юритилганида, шундай бир оддий ҳақиқат мавжудлигини унутмаслик керакки, профилактиканинг ҳар бир тури ўзининг мақсади, вазифаси, ўзига хос хусусиятлар ва афзалликларга эга бўлиб, ушбу турлардан бирини амалга ошириб эришиладиган натижага бошқаси орқали эришиб бўлмайди. Профилактик чора-тадбирлар эса айнан мазкур турлар доирасида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Мазкур чора-тадбирлар тизимининг қанчалик пухта ўйланиб, ишлаб чиқилганлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси турларининг самарадорлигини кафолатлайди1.


2-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мақсади ва вазифалари.


Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мақсадиҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этишдан иборат.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари:
1. Шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишининг таъминланиши – ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларининг жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш орқали амалга оширилади;
2. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий воситаларидан бири ҳисобланади. Чунки ҳуқуқий маданиятли шахс ҳуқуқ нормаларидан бохабар бўлиши билан бирга уларга тўлиқ амал қилади ва бундай тоифадаги шахслар ҳуқуқбузарлик содир этишдан йироқ бўлади;

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling