Ўзбекистон республикаси инсон ҳУҚУҚлари тўҒрисидаги қонун ҳужжатларининг оив/оитс нуқтаи


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/32
Sana08.05.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1445675
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Bog'liq
UZ 12.02

ОИВни юқтириб 
олган шахслар ҳамда ОИВ инфекцияси юқиши хавфи остида бўлган шахсларнинг 
ҳуқуқлари мустаҳкамланган, булар:
- ОИВга тиббий текширувдан ўтиш;
- маслаҳат олиш;
-тиббий текширув натижалари тўғрисида ёзма жавоб (сертификат) олиш;
- бошқа шахсларни ОИВ-инфекцияси юққанлиги учун жавобгарлик ҳақида хабар-
дор қилиш;
- ОИВга тиббий текширувдан ўтишнинг махфийлиги;
- ОИВга тиббий текширувдан ихтиёрий ўтишнинг аноним бўлиши;
- ОИВ муносабати билан бепул тиббий ёрдам олиш ва даволаниш;
- ўз ҳуқуқлари, касаллик туси ва даволаш усуллари ҳақида хабардор қилиш;
- 18 ёшга тўлмаган ОИВни юқтириб олган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувват-
лаш.
Ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВни юқтириб олганлар, касаллик босқичидан қатъи 
назар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар ойлик ижтимоий нафақа ва 
ногирон болалар учун имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга.
ОИВни юқтириб олган болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар 
ишдан вақтинча озод қилинган ва вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини 


13
олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда болалар билан бирга даво-
лаш-профилактика муассасасида стационар шароитларда бўлиш ҳуқуқига эга. 
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда болалар ўртасида ОИВ инфекцияси билан касал-
ланиш камайиши кузатилмоқда. 2017 йилда республика бўйича ОИВ инфекциясини 
юқтириб олган болалар сони 538 тани ташкил этган (2016 й. - 580 ҳолат, 2015 й. - 659 
ҳолат). ОИВ инфекциясини юқтириб олганлар рўйхатида 18 ёшгача болалар улуши 
13,4 фоизни ташкил этган.
Республикада ОИВ инфекцияси онадан болага ўтишининг олдини олишга ва соғлом 
бола туғилишига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни 
сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги 81-сон ҳамда 2015 йил 25 мартдаги 123-
сон буйруқлари асосида барча ҳомиладор аёллар ҳомиладорлик даврининг биринчи 
уч ойлигида ОИВга тиббий текширувдан ўтади. 2017 йилда 724460, 2016 йилда 708049 
ҳомиладор аёллар тиббий кўрик билан қамраб олинган.
ОИВ инфекцияси ҳомиладор аёллар орасида 2017 йилда 170, 2016 йилда – 219 
ҳолатда аниқланган. 2017 йилда ҳомиладор аёлларни ретровирусга қарши терапия 
билан қамраб олиш 94,5 фоизни, ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар 
- 98,94 фоизни ташкил этди. 2017 йилда ОИВнинг вертикал тарзда юқиши улуши 1,4 
фоизга тенг бўлди.
10

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling