Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети


-расм. Оний айланиш маркази нинг ( олдида (а) ва орқада (б) жойлашиши) плуг холатига таъсири


Download 1.72 Mb.
bet13/22
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1618769
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
Курс лойиҳа ПЛУГ

13-расм. Оний айланиш маркази нинг ( олдида (а) ва орқада (б) жойлашиши) плуг холатига таъсири.
Тракторнинг бўйлама - вертикал текисликда энгашишининг
осма плуг ишига таъсири
Шудгорлаш агрегати ишлаётган пайтда плугнинг шудгорлаш чуқурлиги узликсиз равишда ўзгариб туради. Бунга асосий сабаб, ишлов берилаётган ер рельефининг микро-ва макронотекислигидир.Улар таъсирида шудгорлаш агрегати горизантал текисликка нисбатан бўйлама- вертикал ҳамда кўндаланг текислик бўйлаб у ёки бу тамонга энгашган ҳолда ҳаракатланади, натижада плугнинг бирор корпуси тупроққа тайинланганидан чуқурроқ, бошқалари эса саёзроқ ишлов беради. Бунда трактор орқа ғилдиракларнинг ташқи четлари орасидаги масофа билан унга осиладиган плугнинг қамров кенглиги нисбатан бир-бирига яқин бўлганлиги сабабли, ишлов бериш чуқурлигининг ўзгариши деярли сезилмайди. Аммо тракторнинг бўйлама-вертикал текисликда у ёки бу тамонга энгашиши, плугнинг ишчи қисмлари, ғилдиракли тракторларда, унинг орқа ғилдиракларининг марказий таянч нуқталарига ёки занжирли тракторларида занжирларининг таянч текисликларига нисбатан бирмунча узоқ жойлашганлиги сабабли,уларнинг ишлов бериш чуқурликлари тайинланганидан сезиларли даражада фарқ қилади. Ушбу ўзгаришларни камайтириш мақсадида ишлов бериладиган ер юзасининг нотекисликлари(микро- макро нотекисликлар) талаб даражасида текисланиб турилади.
Курс лойиҳасини бажаришда трактор ҳаракатланаётиб ўзининг бўйлама – вертикал текислик бўйлаб орқага энгашиши ва унинг осма плуг ишига таъсирини ўрганилади. Бунинг учун тракторнинг бирон-бир тўсиқдан ўтаётган ҳолати, яъни унинг орқага нуқта атрофида бирон α бурчакка энгашган ҳолати ва унга мос равишда плугнинг янги, ўзгарган ҳолати қурилади (17-расм) ва таҳлил қилинади.



14 - расм. Энгашган тракторнинг плуг ҳолатига таъсири
Трактор ғилдираклари бирор тўсиққа учраб, унинг олд қисми горизантал текисликка нисбатан ( = 5...100) бурчакка кўтарилади деб фараз қилинади. Бунда тракторнинг орқа қисмида жойлашган осиш механизмининг 1ва 4 шарнирлари ҳам нуқта атрофида соат мили йўналиши бўйлаб α бурчакка бурилади. Бунда трактор рамаси бикр ёки ярим бикр осмаларга эга бўлса, (14-расмда кўрсатилгандек ) унинг таянч айланиш нуқтаси О3 нуқтада; рама осмаси эластик бўлса, таянч айланиш нуқтаси - О3 орқа балансирли осма ғилдиракчасининг вертикал диаметри чизиғининг ер юзаси текислиги билан кесишган нуқтасида бўлади деб фараз қилинади. Ғилдиракли тракторларда таянч айланиш нуқтаси О3 орқа ғилдираклари вертикал диаметри чизиғининг ер юзаси текислиги билан кесишган нуқтасида бўлади деб фараз қилинади.
1 ва 4 нуқталарнинг янги ҳолатини белгилаш учун О3 ва 1 , О3ва 4 нуқталар ўзаро ингичка чизиқ билан туташтирилади, ушбу чизиқларни бурчакка буриб, яна чизиқ ўтказилади. Ундан кейин О3 ва 1 , О3 ва 4 нуқталар орасидаги масофа ўлчаниб, унга тенг радиусда ёй чизилади, кейин ўтказилган чизиқ билан кесишган жойда ва нуқталарнинг ўрни белгиланади. 1 ва 4 шарнирларнинг силжиши, 2 ва 3 шарнирлар ҳолатининг ўзгаришига сабаб бўлиб, у қуйидагича топилади: 1 ва 4 шарнирларни марказ сифатида қабул қилиб,ундан бўғинлар 1-2 ва 4-3 узунлигига тенг радиус билан Ш ва Ц ёйлари чизилади, 3, 2 ва Ф нуқталарнинг тасвири туширилган шаффоф қағоз (калька) чизма устига шундай қўйиладики, 3 –нуқта Ц ёйи, 2-нуқта Ш ёйи, Ф нуқта шудгор туби чизиғи бўйлаб сурилиб Ф1, 23 ва 43нуқталарнинг ўрни топилади
Бу нуқталар асосида трактор α бурчакка энгашиб ҳаракатлангандаги плугнинг янги ҳолати қурилади.
Расмдан кўриниб турибдики, тракторнинг олд қисми кўтарилиб, горизантал текисликка нисбатан α бурчакка бурилганида плугнинг охирги корпуси тайинланган чуқурлиқда ишлов берсада, унинг олдинги – биринчи корпуси нисбатан саёз чуқурликда шудгорлайди. Биринчи корпуснинг ишлов бериш чуқурлигини чизмадан аниқлаб топилади.
Тўсиқдан ўтётган тракторнинг осиш механизми (3-4 бўғин) марказий тортқиси бикир бўлганда, плуг корпуслари (айниқса олд корпусларининг) ишлов бериш чуқурлигининг ўзгариши сезиларли даражада бўлади. Шунинг учун, осма плуглар билан ишлатиладиган кўпчилик тракторларнинг осиш механизми марказий тортқиси (3 - 4) телескопик шаклда тайёрланган ва пружина билан жиҳозланган. Бундай тузилишга эга бўлган марказий тортқининг узунлиги трактор тўсиқдан ўтганда ўзгаради, унга осилган плугнинг ҳолати деярли ўзгармайди, бу эса ҳайдаш чуқурлигини бир текис бўлишини таъминлайди.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling