Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети
-расм. Корпу ишчи сиртининг горизантал проекциясини қуришга доир схема
Download 1.72 Mb.
|
Курс лойиҳа ПЛУГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-БЎЛИМ ОСМА ПЛУГ СХЕМАСИНИ ҚУРИШ. Тракторнинг осиш механизми
8-расм. Корпу ишчи сиртининг горизантал проекциясини қуришга доир схема.
Барча ясовчилари ўтқазилгандан кейин, корпуснинг олд кўриниши ташқи контури билан ясовчиларининг кесишган нуқталари горизантал текисликдаги ўзига мос келадиган ясовчиларга проекцияланади. Корпуснинг олд кўринишдаги дала тамон қиррасининг ясовчилар билан кесишган нуқталарининг горизантал текисликдаги проекцияларини қуришни соддалаштириш мақсадида, К нуқтанинг горизантал проекцияси (зарур бўлган ҳолларда қўшимча ясовчилар ўтказиш йўли билан)нуқтаси топилади, уни лемех учи билан тўғри чизиқ ёрдамида бирлаштирилади. Корпуснинг уст кўринишдаги ясовчилар билан кесишган бошқа нуқталарни, ясовчиларнинг горизантал проекциясига туширилади ва текис эгри чизиқ ёрдамида кетма-кет туташтирилиб, корпус ишчи сиртиининг ташқи контури чизилади. Бунда ағдаргич қаноти маданий корпуслар камроқ эгилган, универсал корпуслар учун эса кўпроқ эгилган сиртмоқсимон шакл ёки тус олган бўлади. Ҳосил бўлган корпуснинг горизантал проекцияси контурининг орқа қисмидаги эгри эгилган қисмларига урунма ўтказиб, ағдаргичнинг орқа қиси ҳосил қилинади. Корпуснинг горизантал проекциясида лемехнинг орқа қисмининг проекциясини қуриш учун ағдаргичнинг шудгор тамон қирраси ва баландликдан ўтказилган ясовчининг ўзаро туташган нуқтаси Ғ ни лемех тиғининг охирги нуқтаси билан тўғри чизиқ ёрдамида туташтирилади. Корпус ишчи сиртининг олд кўриниш проекциясини тугаллаш учун, ясовчининг паст қисмига, унга параллел бўлган ясовчилар ўтказилади, уларнинг горизантал проекцияларининг энгашиш бурчаклари аниқланиб, горизантал проекциялари белгиланади. Лемехнинг горизантал проекциясидан ўтказилган ясовчиларнинг лемех орқа қисми қирраси билан кесишган нуқталарни корпуснинг олд кўринишидаги ўзларига мос ясовчиларга проекцияланади, тегишли нуқталар топилади. N … F нуқталар эгри чизиқ шаклида бирлаштирилиб, лемех ва корпусни қуриш якунланади 2-БЎЛИМ ОСМА ПЛУГ СХЕМАСИНИ ҚУРИШ. Тракторнинг осиш механизми Тракторнинг осиш механизми бир, икки ёки уч нуқтали бўлиши мумкин Қишлоқ хўжалик машинаси тракторга ўзи бажарадиган техноглогик иш жараёнига монанд уланиши керак. Масалан, экиш машиналари, культиваторлар трактор билан биргаликда белгиланган йўналишда ҳаракатланиш пайтида тракторнинг бўйлама ўқига нисбатан у ёки бу ён тамонга силжиб ҳаракатланмаслиги керак, яъни тракторчи мўлжаллаган ҳаракат траекториясини такрорлаши керак. Акс ҳолда, экиладиган уруғлар мўлжалланган жойга экилмасдан қолиши, ёки культиватор тишлари экин ниҳолларини кесиб кетиши мумкин. Шу сабабли юқорида кўрсатилган машиналар тракторнинг осиш механизимига уч нуқтали схемада уланади. Шудгорлаш агрегати тўғри чизиқли ҳаракат йуналишини ҳар хил сабабларга кўра ўзгартириб туради ва тракторни тез-тез ўнг ёки чап томонга буриш лозим бўлади. Тракторнинг оз миқдордаги бурилишлари ҳам плуг ишига, унинг ишчи қисмларида вужудга келадиган кучланишларга таъсир кўрсатади. Ушбу таъсирларнинг салбий оқидатларини камайтириш мақсадида осма плуглар тракторнинг осиш механизмига бир ёки икки нуқтали схемада уланади. Аммо, плуг тракторнинг осиш механизмига бундай схема бўйича уланса, тракторнинг олд ёки орқа тамонга энгашиши, унинг тупроққа ишлов бериш чуқурлигининг беихтиёр ўзгаришига сабабчи бўлади. Шунинг учун ушбу вазиятларнинг олдини олиш учун осиш механизмининг марказий тортқиси пружинали амартизатор билан жиҳозланади Амалда плуглар тракторнинг икки нуқтали осиш механизмига уланади. Курс лойиҳасида, шуни хисобга олган ҳолда, тракторнинг осиш механизми схемалари ва тегишли ўлчамлари берилади (9 ва 1 – расмлар, 1 ва 2-иловалар). Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling