Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети


Download 1.72 Mb.
bet12/22
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1618769
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Курс лойиҳа ПЛУГ

Плугни кинематиктадқиқ қилиш
Плугни кинематик тадқиқ қилишдан асосий мақсад, тракторнинг осиш механизми бўғинлари 1-2-3-4-1, 1-5-6-7-1 ва 7-8-9-10-7 ўлчамларининг ишлатиладиган плугни ишчи ҳолатга ўтказаётганида, унинг ер юзаси билан ўзаро таъсирининг бошланғич ҳолатига, яъни унинг тупроққа ботаётган корпусларининг ер юзасига нисбатан энгашиш бурчагига, плуг корпусларининг ер юзасига тегиши ва белгилинган чуқурликда тўлиқ шудгорлайбошлагангача бўлган вақт оралиғида босиб ўтган йўлига, плугни иш ҳолатдан транспорт ҳолатга кўчирилаётганда корпусларининг саёзланиш йўлига, транспорт оралиғи(транспортный просвет)га ва бошқаларга таъсирини ўрганиш, таҳлил қилишдан иборатдир (12, 13 ва 14 - расмлар).



12-расм. Плугни кинематик тадқиқ қилиш схемаси.
Плугнинг транспорт ҳолатга кўтарилиш ҳолати схемасини қуриш учун, 2-шарнирнинг кўтарилиш баландлиги ( ) ёки транспорт оралиғи ( ) берилган бўлади(1-иловада).
Плугнинг транспорт ҳолатга кўтарилган ҳолати схемаси қуйидаги тартибда чизилади (12-расм): агрегатнинг ишчи ҳолати схемасида 2, 3, N ва Ф нуқталар белгиланади. Улар шаффоф қоғозга кўчирилади. Кейин 1 ва 4 нуқталар марказ сифатида қабул қилиниб, 1-2 ва 3-4 тортқилар узунлигига тенг радиусда ёй чизилади; ер юзасини билдирувчи чизиқ В га нисбатан масофага тенг баландликда паралел К-К тўғри чизиғи ўтказилиб, унинг 2-шарнирдан ўтган ёй билан кесишган нуқтаси 21, топилади. 3-шарнирнинг транспорт ҳолатини билдирувчи 31 ( ) ни топиш учун, 2-устуннинг узунлиги ўлчаб олиниб, ушбу узунлик билан 21-шарнир атрофида ёй чизилади,унинг 3-3 ёйи билан кесишган жойида 3- чи шарнирнинг янги ҳолати 31 нинг ўрни белгиланади. Аниқланган 21 ва 31 нуқталар устига шаффоф қоғоздаги 2 ва 3 нуқталарни мўлжаллаб қўйилади ва , , ва нуқталари белгиланади. Кейин ушбу нуқталардан фойдаланиб плугнинг транспорт ҳолати чизилади (12-расм).
Плугни иш ҳолатга туширишдаги бошланғич ҳолатини, яъни биринчи корпус лемехининг учи ерга теккандаги плугнинг ҳолатини чизиш учун, шаффоф қоғоздаги 2-чи шарнир 2- , 3-чи шарнир эса 3- ёй чизиқлари устига, N нуқта В чизиғига қўйилиб, , , , нуқталар белгиланади ва улар ёрдамида плугнинг изланган ҳолати чизилади, унинг ер юзасига нисбатан энгашиш бурчаги аниқланади.
Плуг корпусларининг ерга тез ботиши, лемехларнинг ер юзасига нисбатан энгашиш бурчаги га боғлиқ бўлади. Ушбу бурчакнинг оптимал қиймати 4- ҳисобланади. Корпусларнинг тупроққа ботиш жараёнида бурчаги аста-секин камайиб бориши ва уларнинг ишлов бериш чуқурлиги етганда эса = 0 бўлиши керак.
Плугнининг ишга туширилгандаги бошланғич ҳолатида корпуслар лемехларининг тупроққа ботиши ёки ботмаслиги тракторнинг осиш механизмининг 1 ва 4 шарнирлари орасидаги масофага, марказий тортқи 3-4 нинг узунлиги ҳамда устун 2-3нинг узунлигига боғлиқ. Плугнинг иш туширилишидаги бошлангич ҳолатида, унинг корпуслари лемехларининг ер юзасига нисбатан энгашиш бурчаги мусбат қийматга (плуг олдига энгашганда ) эга бўлганда, корпусларнинг тупроққа ботиши таъминланади. Бундай ҳолат, плугнинг оний айланиш маркази , унинг олд томонида жойлашгандагина содир бўлади. Бунинг учун устун 2-3 нинг узунлиги 1 ва 4 шарнирлар орасидаги масофадан катта бўлиши керак (13а-расм). Агарт устун 2-3 нинг узунлиги 1ва 4 шарнирлар орасидаги масофага тенг бўлса, 1-2-3-4-1 меҳанизими паралелограммли осгичга айланади ва плуг харқандай баландлик кўтарилмасин ёки туширилмасин унинг лемехлари ер юзасига нисбатан параллел кўтарилиши ёки тушиши мумкин ( =0 га тенг бўлади). Бундай шароитда, плуг корпуслари тупроққа ботмайди.
Агар устун 2-3 нинг узунлиги 1ва 4 шарнинрлар орасидаги масофадан кичик бўлса, плугнинг оний айланиш маркази , унинг орқа қисмида жойлашади. Оқибатда ишга туширилаётган плуг олдига (13 б–расм) эмас, балким орқасига энгашади ( бурчаги манфий қийматни олади). Натижада ишлатишга туширилган плугнинг орқа корпус тирак тахтасининг орқа учи билан ерга тегади. Бу вазиятда силжиёлган плуг тупроққа умуман ботмайди.



Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling