Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети


-расм. Агрегат схемасини қуриш схема


Download 1.72 Mb.
bet11/22
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1618769
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Курс лойиҳа ПЛУГ

11-расм. Агрегат схемасини қуриш схема.
а – агрегатнинг бўйлама-вертикал текисликдаги схемаси;
б – агрегатнинг уст кўриниш схемаси, Вп Вғ бўлганда;
в - агрегатнинг уст кўриниш схемаси, Вп Вғ бўлганда;
Корпуслар орасида шудгорланмаган ер қолмаслиги учун, лемех тиғининг ушбу узунлиги ∆ га, яъни лемехларнинг бир-бирини қоплаш кенглиги масофасига узайтирилади (11-расм). Корпус тирак тахтасинин
узунлиги плугнинг ён кўринишидаги трак тахтанинг четги нуқтаси тасвирини тушириш билан аниқланади. Бошқа корпусларнинг ўрни худди шу тарзда аниқланади. Крпусларнинг горизонтал текисликдаги тасвири схемасини чизиш учун биринчи қисимда ишлаб чиқилган корпуснинг устидан кўринишидан фойдаланиб, қабул қилинган масштабда, унинг шаблони тайёрланади ва ундан фойдаланилган ҳолда схема чизилади.
Горизонтал текисликда тракторнинг тўғри чизиқли харакатини таъминлаш учун, плугга таъсир қилувчи қаршилик кучиларининг тенг таъсир этувчиси тракторнинг бўйлама симметрия ўқида ётиши керак. Ваҳолангки, бу шарт ҳар дойим ҳам бажарилабермайди, чунки плуг қамров кенглиги Вп билан трактор ғилдиракларининг оралиқ масофаси Вғ бир-бирига ҳамиша ҳам мос тушмаслиги мумкин.
Бунда иккита ҳолат вужудга келиши мумкин. Агар, Вп Вғ бўлса , ғилдиракли ракторларнинг ғилдираги ёки занжир-тасмали тракторнинг занжир-тасмаси шудгор деворидан с = а – шудгорлаш чуқурлигига тенг масофа узоқда, шудгорланмаган дала юзидан юргизилгани мақсадга мувофиқ бўлади(11 б – расм ).
Агар Вп Вғ бўлса, Бундай вазиятда осиш механизм тракторнинг бўйлама ўқига нисбатан симметрик ўрнатилганлиги сабабли, ғилдиракли тракторнинг тўғри чизиқли ҳаракатидан четга оғмаслигини ва плугнинг биринчи корпуси иши сифатига салбий таъсирни камайтириш мақсадида трактор ғилдираги шудгор туби бўйлаб юритилиши керак(11 в - расм).
Биринчи ҳолатда, шудгорлаш вақтида тракторнинг ўнг ғилдираги ёки занжир-тасмасининг четки қирраси шудгор деворига яқин келиб, уни деформациялаб, агрегатнинг олдинги ўтишида тупроғи олинган шудгор тубига тупроқ тўкиб, ифлослантирмаслиги учун ғилдирак ( занжир- тасма) шудгор деворидан маълум бир С масофага тенг узоқликда ҳаракатлантирилади (11б - расм). Шунинг учун тракторнинг ғилдираги ёки ўнг занжир - тасмасининг ташқи чети шудгор девори чизиғидан С масофа пастроқда, унга параллел қилиб ўтказилади. Бу масофа ғилдиракли ёки занжар-тасмали тракторлар учун С =а- шудгорлаш чуқурлигидан камроқ ёки тенг қилиб қабул қилинади.
Тракторнинг бўйлама симметрия ўқи қуйидаги формула ёрдамида
),
ҳисобланиб аниқланади ва чизмада белгиланади.
Бу ерда оралиғи, мм;
занжир-тасма ёки ғилдиракнинг эни, мм.(1-иловадан).
Иккинчи ҳолатда тракторнинг ғилдирагини олдин шудгорланганда ҳосил бўлган шудгор ариғи ичига, плугнинг биринчи корпусига нисбатан1-2 тортқиларнинг узунлигига мослаб жойлаштирилади ва rk радиуси билан трактор ғилдирагининг ён горизантал проекцияси чизилади.
Трактор осиш механизмининг горизантал проекциясини, унинг бўйлама-вертикал текисликдаги 1, 4, 3, ва 2 шарнирларни проекциялаш йўли билан қурилади. Хусусан тракторнинг бўйлама симметрия ўқидан юқорига масофани ўлчаб қўйилиб Р чизиғи ўтказилади. Шу чизиқда 1 ва 4-шарнирларнинг тасвири нуқталар ётади. 3-шарнирнинг тасвири 3¹ Р чизиқнинг давоми билан осиш механизми пастки тортқилари шарнирлари проекцияларини туташтирувчи чизиқ билан кесишган нуқтасида ётади. Шу чизиққа белгиланган 3¹ шарнирдан юқорига ва пастга плуг осиш учбурчаги асосининг ( ) ярмини ўлчаб қўйилади, 2' ва 2" шарнирларининг ўрни аниқланади. Шу билан осиш механизмнинг горизантал проекциясини қуриш тугалланади.
Осма плугинг таянч ғилдираги шудгорлаш чуқурлигини созлаш учун хизмат қилади ва лемех тиғларини дала юзасига нисбатан белгиланган чуқурликда ушлаб туради.
Осма плуглар, корпусларининг сони бештагача бўлса битта, олти ва ундан кўпроқ бўлса иккита таянч ғилдирак билан жиҳозланади. Курс ишида, ғилдирак диаметрини 500 мм, тўғинининг кенглиги 120 ... 180 мм деб қабул қилиш тавсия этилади ва энг аввало унинг горизантал текисликдаги, яъни плугнинг уст кўринишидаги схемаси чизилади. Бунинг учун ғилдиракнинг ўрнатилиш жойи аниқланади. Синеоков Г.Н. [4] тавсиясига биноан, ғилдирак биринчи корпус лемехининг учидан агрегатнинг ҳаракатланиш йўналишига қарама-қарши тамонга масофда жойлашиши керак. Уни қуйидаги
= ,
формула ёрдамида аниқланади. Аниқланган масофа ўлчаб қўйилиб, ғилдиракнинг ўқ чизиғи чизилади. Кўндаланг йўналишда эса ғилдиракнинг тўғини, яқин жойлашган корпус ҳосил қилган шудгор деворининг чап тамонида, ундан

масофа узоқда жойлаштирилади (агар плуг икки, уч, тўрт корпусли бўлса, энг яқини корпус иккинчиси ,агар беш, олти корпусли бўлса, энг яқин корпус учунчиси хисобланади). Ғилдиракнинг ўлчамлари билан, унинг горизантал проекцияси чизилади. Таянч ғилдиракнинг ён кўринишини, унинг тўғинини дала юзаси чизиғига тегиздириб берилган радиус билан чизилади.
Агар плуг иккита таянч ғилдирак билан жиҳозланадиган бўлса, плугиниг горизантал кўриниш схемасида олдинги ғилдирак ўқи иккинчи корпус лемехининг учи тўғрисидан, кейинги ғилдирак ўқи эса охирги корпус лемехи учидан 200 мм масофа олдинда ўтказилади. Олдинги ғилдиракнинг тўғинини кўндаланг йўналишида иккинчи корпус ҳосил қилган шудгор деворининг чап тамонида, орқада жойлашган корпуснинг тўғинини эса охирги корпус ҳосил қилган шудгор деворидан (1,2 ... 1,5) масофага тенг бўлган узоқликда жойлаштирилади. Таянч ғилдиракларининг ён кўринишини, уларнинг тўғинини дала юзаси чизиғига тегиздириб берилган радиус билан чизилади.
Агрегатнинг иш ҳолатидаги чизмасини қуриш шу билан якунланади.



Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling