Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети


Корпус ишчи сиртини қуриш тартиби


Download 1.72 Mb.
bet4/22
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1618769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Курс лойиҳа ПЛУГ

Корпус ишчи сиртини қуриш тартиби.
Берилган топшириққа биноан, корпуснинг максимал ишлов бериш чуқурлиги ва унинг корпус қамрров кенглигига нисбати λ берилган бўлсин. Плуг чимқирқарсиз ишлатилганида тупроқ қатламининг талаб даражада ағдарилиши таъминлаши учун нисбат λ ≥ 1.27 бўлиши керак. Берилган маълумотларга асосан кўрпуснинг зарурий қамров кенглиги қуйидаги тенглик ёрдамида аниқланали:
= λ ,
Корпуснинг ҳисоблаб топилган қамров кенглиги, стандартга мос келадиган, қуйдаги сон қаторлар: 25; 30; 35; 40; 45; 50 см. ва бошқаларга тенглаштириб, энг яқин, катта рақами қабул қилиниб, яхлитланади.
Корпуснинг ишчи сиртини лойиҳалашда унинг ишчи сиртининг олд, уст кўриниш чизмалари масштабда чизилади ва А1 ёки А2 форматда бажарилади. Лойихаланадиган корпус поекциялари ва бошқа қисмларини жойлаштириш схемаси 3-расмда кўрсатилган.
Корпуснинг олд кўриниш схемасини қуриш
Корпуснинг олд кўриниш схемасини қуриш, ағдариладиган тупроқ қатламининг кўндаланг кесими юзасининг ағдарилиш жараёнини қуриш билан бошланади. Бунда тупроқ қатлами ағдарилиш жараёнида деформацияга учрамайди ва ўз шаклини ўзгартирмайди деб фараз қилинади.
Лойиҳаланаётган корпуснинг олд кўринишини ағдарилаётган қатлам четки нуқталарининг траекториясидан фойдаланган ғолда қурилади (2 ва 3-расм).
Шунинг учун чизма варағининг юқори четидан 2 , чап четидан 3 масофада А нуқта белгиланиб, шудгор тубини билдирувчи чизиқ чизилади. Ушбу чизиқдан юқорига а - шудгорлаш чуқурлигига тенг масофада(танланган масштабда) параллел, ер юзаси чизиқ чизилади. Уларда ағдарилаётган қатламнинг кўндаланг кесим юзаси (α в)берилган ўлчамларда – АВСД тасвирланади. А нуқтадан шудгор туби чизиғида а масофада ётган нуқта белгилаб олинади. Корпус қамров кенглигига тенг масофа в ўлчаниб олинади ва нуқтани марказ қилиб ер юзасини билдирувчи чизиқда = в ) нуқта белгилаб олинади, чизиғи чизилади. Шудгор тубини билдирувчи чизиқдаги нуқтадан .ва ҳ .к. нуқталарни белгилаб олинади.Худди шундай ер юзасини билдирувчи чизиқдаги чизиғидан оралиғи в масофага тенг бўлган масофаларда ва ҳ.к. нуқталар белгиланади. Ушбу нуқталардан қатламнинг мос келадиган ён тамонларига перпендикуляр чизиқлар (мисол учун , лар, , ларни ўтказилиб, қатлам кўндаланг кесимининг ағдарилган ҳолати қурилади (1–расм).

1-расм.Тупроқ қатлами кўндаланг кесимининг ағдарилган
холати схемаси.
Шундан кейин АВСД қатламнинг хамма нуқталари Д нуқта атрофида айлантирилади. Корпуснинг орқасига тупроқ тўкилмаслиги учун, унинг юқори четини Д нуқта атрофида радиуси ДВ масофага тенг бўлган ВЕ ёйини ўтказиш билан аниқланади.
Қатлам корпус сиртида харакатланиш жараёнида, тупроқ майдаланиб хажми кўпаяди, тупроқ корпуснинг юқорги четидан ошиб орқга тўкилмаслигини таъминлаш учун, корпуснинг дала тамондаги қиррасининг баландлигини тупроқ қатламининг энига в га тенг деб олинади ва n нуқтаси белгиланади, яъни Аn баландлиги аниқланади. Корпуснинг дала тамон қирраси пичоқ қирқиб хосил қилган шудгор девори АВ бузилмаслигини таъминлаш учун, уни n нуқтадан горизантал чизиқ ўтказиб Аn баландликни шудгор томонга 10 ... 15 мм оғиштирилади ва кесишган нуқта К нуқта топилади.К нуқтадан ВЕ ёйига урунма ўтказилади.
Корпуснинг шудгор тамондаги қиррасини ағдарилаётган тупроқ қатламининг юза қисми тупроғини сидириб, суриб кетмаслиги учун, уни ағдарилган қатламнинг юза сиртига нисбатан 15 ... 20 мм масофа қолдириб, ЕF чизиғини параллел ўтказишбилан аниқланади.
Лемех билан ағдаргич туташадиган жойи чизиғини ясовчиларнинг шудгор деворига энгашиш бурчакларини аниқлагандан кейин белгиланади. Шудгорлаш агрегати иш жараёнида у ёки бу тамонга оғиб ҳаракатланишида корпуслар орасида ишлов берилмай қоладиган тупроқ қолмаслигини таъминлаш мақсадида корпус қамров кенглиги в га Δ =25 мм масофа қўшилади ва N нуқта белгиланади. Лемехнинг шудгор тамон қиррасини корпуснинг горизантал текисликдаги ишчи сирти кўриниши чизилганидан кейин аниқланади.



Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling