Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги
Драматургик атамаларнинг изоҳли луғати
Download 162.51 Kb.
|
drama nazariyasi (1)
Драматургик атамаларнинг изоҳли луғатиМуаллифларданДраматургия фани ўқувчилари, талабалари учун мўлжалланган бу драматик атамаларнинг изоҳли луғати драматургия асослари ҳамда драма назарияси билан шуғулланувчиларгагина эмас, балки шу соҳага яқин ходимлар учун ҳам фойдали бўлади, деган ният билан яратилди. Луғат театр санъатига қизиққанлар учун ҳам фойдадан холи эмас. Драматургик атамаларнинг изоҳли луғати илк маротаба яратилаётганни боис Ўзбекистон миллий энциклопедияси, Ўзбек тилининг изоҳли луғати ва бошқа манбалардан фойдаланиб яратилди. Табиийки, бу луғат баъзи камчиликлардан ҳоли эмас. Шу боис фикр ва мулоҳазалар учун фақат ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва кейинги нашрида шуларни эътиборга оламиз. Абстракция – (лот. сўз бўлиб, мавҳумлик, номаълумлик деган тушунчаларни англатади). Билишда нарса, ҳодисаларнинг муҳим ва муайян белги ва қонуниятларини ажратиш, бўрттириб кўрсатиш мақсадида уларнинг жузъий, иккинчи даражали томонлари ёки боғланишларидан хаёлан узоқлашиб, фикр юритишга ҳамда абстракциялаш йўли билан ҳосил қилинган мавҳум тушинча, назарий умумлаштирма, назарий хулосаларни чиқаришга айтилади. Автограф - (юн. сўз бўлиб, ёзаман деган маънони англатади). Асар муаллифининг қўли билан ёзилган нусха, асл қўлёзма ёки ўз қўли билан ёзган ёзув ва имзоси, дастхатига айтилади. Автопортрет – (фр. сўз бўлиб, тасвир деган маънони англатади). Рассом ёки ҳайкалтарошнинг ўз қўли билан ишлаган ўз тасвири, портрети. Адабиёт – (а. сўз) Бир халқнинг, даврнинг бадиий, илмий, фалсафий ва бошқа асарлари мажмуига айтилади. Санъатнинг сўз воситасида бадиий образлар яратувчи тури. Акт – (лот. сўз бўлиб, амал, ҳаракат деган маъноларни англатади). Бирон-бир содир этилган иш, хатти-ҳаракат. Драматик асара ҳамда театр томошасининг тугалланган қисми; парда. Актёр – (фр. ва лот. сўз бўлиб, ижро этувчи деган маънони англатади). Спектакл ва кинофильмларда роль ижро этувчи артистга актёр дейилади. Акустика – (юн. сўз бўлиб, эшитиш, қулоқ солиш деган маъноларни англатади). Театр биноси ичида товушларнинг яхши эшитилиши ёки эшитилмаслик ҳолатига акустика деймиз. Акцент – (лот. сўз бўлиб, оҳанг, урғу деган маъноларни англатади). Она тилидан бошқа тилда сўзлаганда, товушларни ўша тилдагидан бошқача ҳолда, ўз тили товушлари каби ёки унга яқин талаффуз этиш акцентдир. Аллегория – (юн. сўз бўлиб, ўзгача ифодалаш деган маънони англатади). Мавҳум тушинча ёки ғояларни аниқ бир образ воситаси билан ифодалашга айтилади. Масалан, бўри сўзининг ёмонлик (ёвузлик), тулки сўзининг айёрлик ифодаси учун қўлланиши бунга мисол бўлади. Download 162.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling