Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Download 162.51 Kb.
bet27/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Артист – (лот. сўз бўлиб, касб, ҳунар деган маъноларни англатади).
Санъат асарларини томошабинлар учун намойиш қилувчи ижрочига артист дейилади.
Асар – (а. сўз бўлиб, аломат, белги, нишон маъноларини англатади). Ижодий меҳнат маҳсулига асар дейиш одат тусига кирган. Нашр этилиши мумкин бўлган, якуний маҳсулот туридаги ижодий тавсиф муаллиф ишининг натижаси.
Афиша – афиша, томоша ҳақидаги эълон.
Афоризм – афоризм, ҳикматли сўз, ибора.
Аффект – (лот. сўз бўлиб, руҳий ҳаяжон, эҳтирос деган маъноларни англатади). Ташқи ёки ички таъсирлар туфайли тез пайдо бўлиб, қисқа муддатли, аксарият ҳолларда “портлаш” тарзида содир бўладиган кучли ҳиссий ҳолатни аффект деймиз.
Бадиий – (а. сўз бўлиб, бадиатга, нафис санъатга оид; гўзал, ажойиб деган маъноларни англатади) Воқеликни нафис санъат воситалари, усуллари, образлари орқали ифода этувчи, тасвирловчи бадиий ижод билан боғлиқ бўлган фаолият турига оид сўз.
Балет – (ит. ва лот. сўз бўлиб, ўйнамоқ, рақсга тушмоқ деган маъноларни англатади). Асар мазмуни мусиқали хореграфик образлар воситасида ифодалнадиган саҳна асари ва шундай асар учун ёзилган мусиқа. Балет мусиқали театр санъатининг қийин тури, у ҳам мусиқа, ҳам хореграфия, ҳам рақс дегани. Рақс орқали балет мазмуни ифода этилади.
Балетда декорацияга, кийимларга, чироқларга катта аҳамият қаратилади.
Балетмейстр – (нем. сўз бўлиб, балет устаси маъносини англатади). Балет, опера, оперетта ва бошқа саҳна асарларидаги рақслар, хореграфик кўринишларни саҳналаштирувчи ижодкор шахс.
Балкон – (фр. ва лот. сўз) Театрнинг иккинчи ва ундан юқори қаватларида осма ҳолда қурилган томоша ўринлари.
Бастакор – иш, машғулот деган маънони англатади. Мусиқа асарлар ижодчиси; композитор.
Бельэтаж – (фр. сўз бўлиб, чиройли, қават, ярус деган маъноларни англатади). Томоша залида партер ва амфитеатр устига қурилган, ўриндиқлар қўйилган айлана пешайвон, биринчи ярус.
Беллетристика – беллетристика, прозаик бадиий асарлар, ўқилиши осон енгил-елпи асарлар шу сўзда ўз ифодасини топган.

Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling