Драматург – театр учун саҳна асарлари, драмалар ёзувчи адиб.
Драматизм - Саҳна асарида воқеа ва ҳолатларнинг ўзига хос кескинлиги, жиддийлиги, ҳаяжонлиги.
Драматургия – (юн. сўз) Муайян санъаткор, давр ва халққа мансуб драматик асарлар мажмуи. (Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2006, 3-жилд, 370-бет). 1.Драматик санъат; саҳна асарларининг тузилиш тамойиллари ва усуллари ҳақидаги назария. 2. Бирор ёзувчининг, халқ ёки даврнинг драматик асарлари мажмуи. (Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Т., 2006 , 1-жилд, 653-бет).
Драматургиянинг мақсади – театр санъати атамалари моҳиятини очишдан иборат.
Драматургиянинг вазифаси – саҳна санъати асосларини ҳатти- ҳаракатли таҳлилига ўргатиш.
Драматургик маҳорат – драматургнинг санъат даражасидаги моҳирлиги, усталиги ва эпчиллигидир.
Драматик тасвир – драма сюжетидаги кескин ўзгариш. Тўсатдан билиш ва бошқа унсурлардан иборат тасвирлар.
Драма тили – драма учун асосий бадиий восита. Фикр ифодалашдир. “Сўз санъатнинг классик энг мукаммал нусҳасидир” (Шуҳрат). Саҳнада англаш қийин бўлган сўзлардан қочиш, шеваларни ўринсиз ишлатиш, аксари ҳолда адабий тилдан фойдаланиш талаб этилади. (Қаранг: Ҳафиз Абдусаматов, Драма назарияси. Т.; Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашр.; 2000)
Драма мавзуси - бу бадиий тасвир объекти, ҳаётда юз берадиган ўзгаришлар йиғиндиси.
Драма ғояси – бу асарнинг асосий концептуал (тушунча, тасаввур) фикри.
Драма фабуласи – бу асосий воқеалар доираси.
Драма сюжети – бу зиддиятлар ривожланиши.
Драма композицияси – бу унинг қурилмаси. Унинг вақт, маконда хатти-ҳаракатнинг эпизод (пьесада маълум даражада тугал мазмунга эга бўлган парча, воқеа) ва саҳналар қатори.
Драма экспозицияси – бу бадиий асар сюжетининг таркибий қисми бўлиб, унда воқеалар юз берадиган макон ва замон, асар қаҳрамонлари ҳақидаги муаллиф маълумотларининг баён қилиниши.
Do'stlaringiz bilan baham: |