Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Download 162.51 Kb.
bet38/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Парадокс – парадокс (умум томонидан қабул қилинган фикрларга, илмий қоидаларга мос келмайдиган, шунингдек соғлом, соғлом ақлга зид фикр).


Пардоз – (ф. сўз бўлиб, безатувчи, оро берувчи деган маъноларни англатади) Ҳуснни очиш ёки сунъий гўзаллик ҳосил қилиш учун ўсма, хина, упа-элик суртиш, бўяш, ўзига оро, зеб бериш ва шу жараён натижаси.
Пафос – пафос, шавқ - завқ, жўшқинлик.
Пародия – (юн. сўз бўлиб, зид қўшиқ деган маънони англатади). У адабиёт театр, мусиқа ва эстрада жанри, кулги санъати, ҳажв ва ҳазил турларидан бири. Онгли тақлид. Ҳазил ёки ҳажвий тарзда бошқа асарга тақлид қилиб ёзилган асар.
Партер – театр ва бошқа томоша залларининг томошабинлар ўтирадиган, саҳнага нисбатан пастроқ бўлган қисми ва унда жойлашган ўринлар.
Перипетия – кескин бурилиш, воқеанинг қарама-қарши томонга ўзгариши. Бу эҳтимоли кузатилган ёки зарурий ўзгаришдир.
Персонаж - (лот. сўз бўлиб, шахс, қаҳрамон деган маънони англатади).
Санъат ва бадиий адабиётда муаллиф томонидан тасвир этилган шахс.
Пьеса – (фр. сўз) 1). Театр (шунингдек, радио ва телевидение)да қўйиш учун мўлжалланган драматик асар. (... “Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси , 7-жилд, Т.; 2004, 209-бет.) Пьеса – ад. саҳнага қўйиш учун мўлжалланган драматик асар. (Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Т.; 2007, 3-жилд, 326-бет.) Пьеса - театр учун мўлжалланган ҳарқандай драматик асар: Трагедия, драма, комедия, водевиль пьеса дейилади. Агар роман ёки қисса асосидаги асарни саҳнада қўйиш учун аввало шу асар бўйича сценарий ёзилади ва у пьесага айлантирилади. Пьесалар аксари ҳолда диалогдан бошланади. Бу унинг хусусияти. Аммо бу унчалик муҳим эмас. Қаҳрамонлар тилида ўтган замон феъли қўлланилмайди. Пьесада энг муҳими ҳаракат.
Пьеса персонажи ҳозир, шу дақиқада ҳаракат қилаётган одам. Бу деган югураётган ёки сакраётган бўлиши керак, дегани эмас, у ўтириб суҳбат қураётганда: ниманидир ҳал қилиши, изтироби, азобланиши, хурсанд бўлиши ҳам ҳаракатга киради. Ҳар бир реплика шу аснода ҳаракатни ифода этади.
Шу билан муаллиф фикри томошабинга етказилади. Буларнинг бари томошабин театрдан яхшилик ва адолат учун курашга тайёр бўлиб чиқиб кетиши учун қилинади.
Порнография – (юн. сўз бўлиб, бузуқ, ахлоқсиз, фоҳишабоз ёзаман деган маъноларни англатади) Адабиёт, тасвирий санъат, театр, кино, телекўрсатув, радиоэшиттириш ва шу кабиларда жинсий ҳаётни қўпол- ялонғоч ҳолда, беҳаёларча тасвирлаш, намойиш қилиш; шундай тасвирга асосланган асарларнинг ўзи.
Портрет – (фр. сўз бўлиб, тасвир деган маънони англатади) Реал ҳаётда мавжуд бўлган қиёфалар тасвири. Адабий асарда персонажлар қиёфасининг тавсифи, тасвири.

Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling