Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги
Легенда - афсона, ривоят. Лейтмотив
Download 162.51 Kb.
|
drama nazariyasi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу
- Мантиқ – (
Легенда - афсона, ривоят.
Лейтмотив - асосий фикр, ғоя. Мусиқа асарида бошдан-охир такрорланувчи асосий куй. Либретто – (ит. сўз бўлиб, китобча деган маънони англатади). Опера, оперетта, оратория каби мусиқали-драматик асарларинг сўз матни; опера, балет мазмунининг қисқача баёни. Кинофильмнинг сюжет режаси ёки сценарий схемаси. Лирика - (юн. сўз бўлиб, лира жўрлигида куйловчи, ижро этувчи) адабиёт. Бадиий адабиётнинг уч асосий турларидан (эпос ва драма билан) бири бўлиб, унда борлиқ муаллифнинг чуқур, жўшқин ички кечинмалари, ҳис-туйғулари, фикр-мулоҳазаларига йўғрилган ҳолда, ички шеърий монолог тарзида акс эттирилади. 2. Шу турга мансуб асарлар иажмуи. (Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, давлат илмий нашриёти, 2007, 2-жилд, 500-бет.) Лирикада, эпосдан фарқли ўлароқ, муайян эпик сюжет бўлмайди. Драматик турдан ажралиб турадиган жиҳати эса, логикада субъективлик кучли. Айни пайтда логика эмоцианаллиги, ўқувчи қалбини ҳаяжонга солиши билан фарқланади... “Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси , 5-жилд, Т.; 2003, 285-бет.) Мавзу – (а. сўз бўлиб, жойлаштирилган; тўқиб чиқарилган; тема, сюжет деган маъноларни англатади) Бадиий асар учун танлаб олинган объект. Маданият – (а. сўз бўлиб, цивилизация деган маънони англатади.) Жамиятнинг маънавий-маърифий ҳаётида қўлга киритган ютуқлари мажмуи. Мантиқ – (а. сўз бўлиб, нутқ, тил; сўзлаш; логика деган маъноларни англатади). Тўғри тафаккур юритишнинг асосий қонунлари ва шакллари ҳақидаги фан. Мелодрама – (юн. сўз бўлиб, қўшиқ плюс ҳаракат, фаолият деган маънони англатади) Воқеаларни ниҳоятда бўрттириб, таъсирчан қилиб тасвирлайдиган, насиҳатомуз театр учун ёзиладиган драма жанри ва шу жанрдаги асар. Метафора – (юн. сўз бўлиб, кўчириш, кўчим деган маънони англатади). Нарсага хос бўлмаган жинсдан турга ёки турдан турга ёки турдан жинсга, ёхуд турдан турга кўчирилган ёинки ўхшатилган сўз. Сўз ёки иборани ўхшашлик ёки ўхшатишга асосланган кўчма маънода ишлатиш ва шундай маънода ишлатилган сўз ёки ибора; истиора, мажоз (мас., қулоқ сўзининг дуторнинг қулоғи бирикмасидаги маъноси метафора асосида юзага келган). Download 162.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling