Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Наср – (а. сўз бўлиб, сочиб, тўкиб ташлаш; проза деган маъноларни англатади) Прозаик асар. Натура


Download 162.51 Kb.
bet37/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Наср – (а. сўз бўлиб, сочиб, тўкиб ташлаш; проза деган маъноларни англатади) Прозаик асар.


Натура – (лот. сўз бўлиб, хосса, хусусият. Кишининг хулқ-атвори; табиий майл; табиат деган маъноларни англатади) Расмга, кинога олиш сурат чизиш ва шу кабилар учун объект бўлган табиий манзара.
Натурализм – натурализм (Х1Х асрнинг 60-йилларида Европа ва АҚШ адабиёти ва санъатида юзага келган ва реализмга қарама-қарши ўлароқ, воқеликни фақат ташқи томондан аниқ акс эттиришга аҳамият берган оқим).
Новелла –( итал. сўз бўлиб, янгилик деган маънони англатади).
Насрнинг кичик жанри, кичик ҳикоя.
Новеллист – (итал. сўз бўлиб, новелла ёзувчи ижодкор деган маънони англатади). Новелла муаллифи.
Нутқ – (а. сўз бўлиб, сўзлаш, нутқ; гапириш қобилияти деган маъноларни англатади) Сўз воситасида мулоҳаза юритиш.
Нутқ майллари – буйруқ, илтижо, ҳикоя, дўқ-пўписа, савол, жавоб ва
ҳ.к.
Образ – (р. сўз бўлиб, образ юз, ёноқ; тасвир тимсол деган маъноларни
англатади) Бадиий асарларда яратилган тип, характер. Санъатнинг ўзига хос бир категорияси: санъаткорнинг воқелик ҳақидаги тасаввурининг аниқ ҳис этиладиган бир тарзда гавдаланиши.
Опера –(ит. ва лот. сўз бўлиб, ижод маҳсули, асарга айтилади). Опера мусиқали-драматик санъат жанри ва шу руҳдаги саҳна асари. Опера оркестрсиз бунёд бўлмайди. Опера артистлари ўз фикр ва эътиросларини сўз билан эмас, мусиқа орқали ашулада, ўзаро суҳбатлар, дуэтларда ифода этишади. Опера санъати ХV1-ХV11асрларда Флоренция шаҳрида туғилди. Опера поэзия ва мусиқа, драма ва живопись санъатлари бирлашган ҳолда яратилади.
Оперетта – (ит. сўз бўлиб, кичик опера маъносини ифодалайди). Бунда ашула, рақс ва сўзлашув (диалог) аралаш бўлади. Комедия характеридаги мусиқали саҳна асари.
Оркестр – (фр. ва юн. сўз бўлиб, театрдаги ўтириш жойи, рақс майдончаси; юнон театрида саҳнанинг олд майдончаси деган маъноларни англатади). Мусиқа асарини биргаликда ижро этадиган турли хил чолғу асбоблари йиғиндиси ва шу асбобларни чалувчи мусиқачилар жамоаси.
Театр саҳнаси олдида мусиқачилар учун қилинган махсус жой.
Пантомима – (юн. сўз бўлиб, барча нарсани тақлид билан ифодаловчи маъносини англатади). Кишининг кечинмаси, фикрлари, ҳаёт лавҳалари, инсон характерлари фақат тана ҳаракати, мимика ва имо-ишоралар билан ифода этиладиган сўзсиз театр томошаси.
Парда – драматик асар танафуслар билан кўрсатилганлиги сабабли, ҳар қайси қисми парда яъни саҳна асарининг ёхуд фильмнинг мустақил воқеликдан иборат тугал бир қисми.

Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling