Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Фарс – театрда фарс (кичик ҳажвий пьеса) Фикр


Download 162.51 Kb.
bet45/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Фарстеатрда фарс (кичик ҳажвий пьеса)
Фикр – (а. сўз бўлиб, тафаккур, ғоя; ақл, ўйлаш, ўй хаёл, мулоҳаза деган маъноларни англатади). 1. Бирор нарса, ҳодиса ёки нима ҳақида ўй, хаёл... 2. Бирор нарсага нисбатан муносабатни, уни баҳолашни ифодалайдиган ҳукм, хулоса. (“Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2008, 4-жилд, 344-бет.)
Фольклор – халқ оғзаки ижоди, халқларнинг урф-одати, маросимлари, расм-русуми, қўшиқ ва бошқа турмуш ҳодисалари мажмуи.
Фундусдеворлар, дераза, зинапоялар, йиғма-ечилма безаклар.
Характер – (юн. сўз бўлиб, фарқланувчи хусусият, ўзига хослик деган маъноларни англатади). Адабиёт ва санъат асарларида хусусий белгилари мукаммал тасвирланган ва ўзида феъл-атвор (хатти-ҳаракат, кечинма, фикрий ва нутқий фаолият) нинг тарихан аниқ типини мужассамлантирган, шунингдек, муаллифнинг маънавий-эстетик концепциясини ифодалаган инсон образи. (“Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси , 9-жилд, Т.; 2005, 391-бет.) Характер деган тушунча, шахснинг агар ўзининг гаплари ва ишларида қандайдир мақсадга амал қилишига айтилади. Одамдаги ҳалоллик, саҳийлик, синчковлик, эътиборлилик ва бошқа шу кабилар инсон характерини белгиловчи чизмалардир. Бир гуруҳ одамларнинг типик, умумий хусусиятларини ўзида мужассамлантирган образ.
Ҳаракат – юриш. қимирлаш, тебраниш; фаолият; жараён.
Цензура – цензура, саҳнага қўйиладиган асарни назорат қилиш.
Чолғу – мусиқа асбоби. Мусиқа асбобларида ижро этилган куй, оҳанг; мусиқа. Чолғули асар.
Экспозиция – (лот. сўз бўлиб, томоша учун қўйиш; баён қилиш, тафсифлаш; тушунтириш деган маъноларни англатади). Экспозиция бадиий сюжетининг таркибий қисми бўлиб, унда воқеалар юз берадиган макон ва замон, асар қаҳрамонлари ҳақидаги муаллиф маълумотлари баён қилинади. Экспромт – экспромт, бадиҳа, олдиндан тайёргарлик кўрмасдан, бирданига ёзилган асар.
Эмоционал – эмоция жиҳатдан бўлган, эмоцияга оид; ҳис-туйғу ифодаловчи.
Эмоция – (фр. сўз бўлиб, ҳаяжонга солмоқ, тўлқинлантирмоқ деган маъноларни англатади) Ташқи ва ички қўзғатувчилар таъсири натижасида одам ва ҳайвонларда пайдо бўладиган руҳий кечинма; ҳис-туйғу; ҳис-ҳаяжон; қўзғалиш.

Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling