Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Сериал – (ингл. ва лот. сўз бўлиб, қатор деган маънони англатади) Кўп сериали, кўп қисмли давомли фильм. Символизм


Download 162.51 Kb.
bet42/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Сериал – (ингл. ва лот. сўз бўлиб, қатор деган маънони англатади) Кўп сериали, кўп қисмли давомли фильм.
Символизм символизм, Х1Х – ХХ аср адабиёти ва санъатида: мистицизм (мистика, тасаввуф) ва индивидуализм (шахсиятпарастлик) руҳи билан суғорилган, борлиқни символлар – рамзий ишоралар орқали ифодалайдиган тушкун нореалистик оқим).
Скетч – театрда, скетч (кичик ҳажвий пьеса тури).
Спектакль – (фр. ва лот. сўз бўлиб, томоша маъносини англатади).
Театр санъати асари. Постановкачи - режиссёр бошчилигида театр жамоаси
(актёрлар, рассом, композитор, балетмейстер ва ҳ.к.) томонидан яратилади.
Спектакль асосида пьеса ( опера ва балет композитор партитураси, либретто, сценарий) мазмуни билан белгиланувчи ғоявий ният ётади.
Танланган пьесанинг талқин режалари, декорация ва либосларнинг эскизлари, роллар тақсимоти, театр бадиий кенгашида муҳокама қилинади. Режиссёр пьеса ва образларнинг талқин воситаларини муайян ғоя ва бадиий шаклга бўйсиндиради, спектакльнинг кўринишлари, ечими ва рамзий ишораларини рассом билан ҳамкорликда ҳал қилади. Актёрлар билан ишлаш, мизан-саҳналарни белгилаш, саҳнавий образлар ва улар ўртасидаги муносабатларни шакллантириш спектакль яратиш жараёнининг ҳал қилувчи шартларидан биридир. Спектакль синтетик асар бўлгани учун ундаги безак, жиҳоз, либос, пардоз, мусиқа ва рақс воситалари, чироқлар ва турли эффектлар уни янада бойитади. (“Қаранг: Ўзбекистон миллий

энциклопедияси , 8-жилд, Т.; 2004, 37-бет.) Спектакль саҳнага қўйилган драматик асар, театр томошаси.


Стилистика стилистика, (адабиёт назарисининг тил ва бадиий асар услублари ҳақидаги бўлими; бадиий асар тилининг таъсирли воситалари).
Сценарий – (итал..ва лот. сўз бўлиб, саҳнага оид, алоқадор деган маънони англатади.) Пьеса, опера, балет спектакллари, оммавий тадбирлар ҳамда томошаларнинг режаси, сюжет тузилиши. Бадиий адабиётнинг муҳим тури.
Сюжет – (фр. ва лот. сўз бўлиб, предмет, мазмун, моҳият, нарса деган маъноларни англатади). 1.Бадиий асарда, фильмда воқеа-ҳодисалар тасвири, баёнидаги изчиллик ва ўзаро алоқа; бадиий асар мазмуни. 2. Тасвирий санъатда: тасвир объекти, предмети. (Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати, Т.; 2007, 3-жилд, 608-бет.) Сюжет –бадиий асар мазмунини ташкил этадиган, бир-бири билан ўзаро боғлиқликда кечадиган, қаҳрамонлар ўртасидаги алоқалардан таркиб топган воқеалар тизими. Барча эпик, драматик ва лиро- эпик турдаги бадиий асарларда сюжет мавжуд бўлади. Ҳар бир адабий турда сюжет ўзига хос характерга эга. Кўпгина лирик асарларда кўзга яққол ташланиб турадиган сюжет тизими йўқ. Улардаги ҳис-туйғу, ўй-кечинмалар ривожи қайсидир маънода лирик асар сюжетини ташкил этади. Айрим адабиётшунослар сюжетлилик умуман лирик турга хос хусусият эмас, деб ҳисоблайди. Чунки лирик асарда воқеалар тизими бўлмаслиги ҳам мумкин.
Айни чоғда, сюжет фақат воқеалар тизимидан ҳам иборат эмас...
Бадиий асар сюжети экспозиция, тугун, воқеа ривожи, кульминация, ечим сингари бир қатор унсурлардан таркиб топади. Масалан, Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романидаги Худоёрхон билан Анварнинг тўқнашуви эпизоди асарнинг кульминацион нуқтаси саналади. Сўнгра воқеалар ечими келади. Бадиий асарда сюжет унсурлари баъзан турлича ҳажм ва турлича тартибда келиши мумкин. Шунингдек, айрим асарларда экспозиция ёки ечим сингари сюжет унсурлари бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу асло камчилик эмас, аксинча, ўқувчини бадиий тафаккурга чорлайди, тасаввурини кенгайтиради. Баъзи адабиётшунослар пролог (муқаддима) ва эпилог(хотима)-ларни ҳам сюжет элементи сифатида кўрсатадилар. (А.Қодирий романларида бу унсурлар мавжуд). Сюжет композиция, конфликт, фабула каби адабий тушунчалар билан ҳам мустаҳкам боғланган. (Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 8-жилд, Т.; 2004, 192-бет.)

Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling