Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Download 162.51 Kb.
bet40/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Психологик жараён – инсон фаолияти ҳайвонлар хатти-ҳаракати жараёнида воқеликнинг психик акс этиши, руҳий жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, хислатлар тўғрисида фанни психология фани ўрганишини инобатга олиб, унинг тадқиқот предметига сезгилар ва идрок образлари, тафаккур ва ҳиссиёт, фаолият ва муомала каби психологик жараёнларни киритиш керак. Бу жараён санъатда айниқса драмада инсоннинг психик, руҳий кечинмаларини теран тасвирлаш натижасида намоён бўлади.
Прототип прототип, тимсол (ёзувчига бадиий образ яратиш учун манба бўлган шахс.
Публицист - долзарб, мунозарали ижтимоий-сиёсий мавзуларда асар ёзувчи адиб.
Публицистика - (от. сўз бўлиб, жамоатчиликка оид, ижтимоий деган маъноларни англатади). Даврнинг долбзар ижтимоий-сиёсий масалалари

ҳамда жамиятнинг кундалик ҳаётига бағишланган адабиёт тури. Шу жанрга хос асарлар мажмуи.


Радиоспектакл – радио орқали эшиттиришга мослаштирилган, шу мақсадда ёзиб олинган спектакль.
Рампа – (фр. сўз бўлиб, тўр панжара деган маъноларни англатади) Театр саҳнаси полига унинг олд қирраси бўйлаб ўрнатилган, саҳнани олдиндан ва пасдан ёритиш учун мўлжалланган ёритиш асбоблари. Театрда саҳнага қаратилган ёритувчи асбобларни томошабинлар кўзидан паналаш учун авансцена бўйлаб ясалган узун тўсиқ ва шу тўсиқ ортига ўрнатилган ёритиш асбоблари.
Рақс – (а. сўз бўлиб, ўйин, ўйинга тушиш ва унга мослаб ёзилган мусиқа деган маънони англатади). Раққос(а)-нинг гармоник ҳаракати ва ҳолатлари, пластик ифодавийлиги, юз имо-ишоралари ва б. орқали образ яратишдан иборат санъат тури. Турли мақомлар билан бажариладиган ритмик ҳаракат; оёқ ўйин ва шундай ўйин учун ёзилган мусиқа.
Реализм – реализм, амалийлик. (бирор нарсани амалга оширишда мавжуд шарт-шароитларни аниқ ҳисобга олиш. Воқеликни типик белгиларда ҳаққоний тасвирлаш, бадиий ўрганиш методи (усули); санъат ва адабиётдаги йўналиш.
Реквизит – (лот. сўз бўлиб, керакли, зарур деган маъноларни англатади) Театр томошаларида ёки кинофильм суратга олинаётганда фойдаланиладиган табиий ёки ясама буюмлар мажмуи.
Ремарка – (фр. сўз бўлиб, белги, изоҳ деган маъноларни англатади).
Драматик асарда муаллиф томонидан бериладиган изоҳлар. Ремаркада асар иштирокчиларининг ташқи қиёфаси, ёши, хулқи, хатти-ҳаракати, қилиқлари, интонацияси, саҳна манзараси ва ҳ.к. ёритилади. (“Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси , 5-жилд, Т.; 2003, 304-бет.)
Репертуар – фр. ва лот. сўз бўлиб, рўйхат, изоҳлаш деган маънони англатади. Драма театри, мусиқали театр, эстрада концерти ёки айрим артист томонидан ижро этиладиган асарлар мажмуи.

Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling