Репетиция - лот. сўз бўлиб, қайтариш деган маънони англатади.
Такрорлаш орқали тайёрлашнинг асосий шакли.
Реплика – жавоб, эътироз, луқма. Театрда. артистнинг бошқа артист гапиришидан олдин айтган охирги сўзи.
Ривоят – мифос-воқеалар оқими.
Риторика – нотиқлик санъати назарияси; қуруқ дабдабали нутқ; сафсата.
Роль – актёрнинг бутун пьеса, сценарий давомидаги нутқи.
Санъаткор – санъат билан шуғулланувчи, маълум бир санъат эгаси; санъат соҳиби , санъатнинг бирор соҳасини эгаллаган ижодкор; санъатчи.
Санъатшунослик – Санъат ва унинг турларини ўрганувчи фанлар мажмуи; санъат назарияси. Ижтимоий ва маданиятнинг бошқа жараёнлар билан алоқаси, бадиий асарнинг мазмун ва шакл билан боғлиқ барча
масалалари йиғиндисини ўрганади. Ўзбекистонда санъатшунослик фан сифатида ХХ асрнинг 20-йилларидан шаклланди.
Сатира – лот. сўз бўлиб, қурама, ҳархил нарса маъноларини англатадиган комиклик тури. Ҳажвий асар. Воқеликни бадиий акс эттиришнинг ўзига хос усули. Сатирик анъаналар Шарқ халқлари ижодида қадимдан мавжуд. Пародия.
Саҳна – (а. томоша кўрсатиладиган жойда, театр, кинотеатр, концерт зали ва ш.к. томошаларда спектакл, кино қўйиладиган баланд жой. Бадиий асардаги айрим қисм-воқеа, эпизод.
Саҳна нутқи – Театрда бадиий образ яратиш, қаҳрамон хатти- ҳаракатлари, ҳис-туйғуларини томошабинга етказишда асосий ифода воситаларидан бири.
Саҳна қонунлари – 1. Асарда баёнчилик бўлмаслиги; 2. диалогларнинг узундан-узун бўлмаслиги; 3. мавзуга алоқаси бўлмаган монолог ва матнларга берилмаслик; 4. асарнинг томошабинлигини; 5. узликсиз хатти-ҳаракатга ва кучли интригага қурилиши кераклигини таъминлашдан иборат.
Сентиментализм – сентиментализм, ХV111 аср охири –Х1Х аср бошларида Европа ва АҚШ адабиёти ва санъатида юзага келган оқим; унда ҳиссиёт инсоннинг қимматини, яхши ёки ёмонлигини белгиловчи асосий меъёр сифатида талқин қилинади. Ортиқ даражада ҳиссиётга берилиш, ҳассослик, таъсирланувчанлик; йиғлоқилик).
Do'stlaringiz bilan baham: |