Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Download 162.51 Kb.
bet34/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Классика – (лот. сўз бўлиб, намунали деган маънони англатади).
Адабиёт ва санъатга оид мумтоз, оламшумул аҳамиятга эга бўлган мукаммал асарлар.
Классицизм – (нем. сўз бўлиб, намунали деган маънони англатади). 17 аср – 19 аср бошларида Европа адабиёти ва санъатида антик адабиёт ва санъат намуналари ва шаклларига мурожаат ва тақлид қилиш асосида шаклланадиган бадиий услуб ва оқим.
Коллизия – (лот. сўз бўлиб, ўзаро тўқнашиш; шикастланиш деган маъноларни англатади). Қарама-қарши кучлар, қарашлар, интилишлар, қизиқишлар тўқнашуви; бадиий асарда: тасвирланаётган турли қаҳрамонларнинг характерлари ўртасидаги, ҳаракатлар билан шароит, ҳолат ўртасидаги зиддият, қарама-қаршилик.
Комедия – (юн. сўз бўлиб, хушчақчақ олмон деган маънони англатади.) Ҳодиса, воқеа ва хусусиятлар кулгили кўрсатилган драма тури. Кулгили асар.
Композиция - тузиш, ижод қилиш, деган маънони англатади. У адабий асар ёки санъат асари қисмларининг тузилиши, жойлашиши ва ўзаро муносабатларида уларнинг қўшилиб кетиши ва уларнинг қўшилгандаги яхлитлиги тушинилади. (Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Т.; 2007, 2- жилд, 396-бет.) Композиция бадиий асарнинг мазмуни, характери ва мақсади жиҳатидан боғланган қисмларининг жойлашиши. (Қаранг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси , 4-жилд, Т.; 2002, 684-бет.) Композиция –энг аввало драма тузилишини ташкил этади, қаҳрамонлар композицияни қамраб олади. Сюжет композицияси - бу сюжет элементларининг жойлашиши. (Қаранг:

Ҳафиз Абдусаматов, Драма назарияси. Т.; Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашр,; 2000)


Композиция элементлари - монолог, персонаж хатлари, муаллиф ремаркаси, лирик чекинишлар ва бошқалар.
Костюмер – (фр. сўз) Спектакль учун костюмлар, кийим-бошлар тайёрловчи театр хизматчиси.
Кульминация – (лот. сўз бўлиб, тепа, чўққи деган маъноларни англатади). Адабиёт ва санъатда: воқеа-ҳодисалар, конфликтлар ривожининг энг муҳим, энг кескинлашган пайти, қаҳрамонларнинг тўқнашуви ҳал қилинадиган, тугуннинг ечими бошланадиган лаҳза.

Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling