Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Идеал – идеал, олий мақсад, юксак орзу; намуна, тимсол. Импровизация


Download 162.51 Kb.
bet32/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Идеал – идеал, олий мақсад, юксак орзу; намуна, тимсол.
Импровизация – (итал. ва лот. сўз бўлиб, олдиндан кутилмаган, кўрилмаган; тўсатдан, бирдан деган маъноларни англатади). 1. Олдиндан тайёрланмасдан, лозим бўлган пайтнинг ўзида шеьр, куй, мусиқий пьеса ижод этиш, ижро жараёнининг ўзида яратилган бадиий асар (шеьр, мусиқий пьеса ва ш.к.)
Инсценировка – лот. саҳна деган маънони англатади. Бирор асарни саҳнабоп қилиб ўзгартириш, саҳнада қўйиш ва саҳналаштирилган асарнинг ўзи. Ёки телевидение, радиога мослаш.
Интермедия – интермедия, драма ёки опера асарларининг икки пардаси ўртасида ўйналадиган, одатда кулгили кичик саҳна асари.
Интонация интонация, гап, нутқ оҳанги; товушларни баландлик жиҳатидан аниқ ижро этиш.


Интиҳо – (а. сўз бўлиб, охир, ниҳоя деган маъноларни англатади).
Зарурат туфайли ёхуд одатга кўра, албатта, бошқа нарса кетидан келувчи нарсадир, ундан кейин эса ҳеч нарса бўлмайди.
Интрига – (фр. ва лот. сўз бўлиб, адаштирмоқ; йўлдан урмоқ деган маъноларни англатади.) Драматик асарларда иштирок этувчиларнинг ўзаро курашини очувчи воқеалар ривожи схемаси.
Иқтибос – цитата. Муайян асар матнининг қисмини ва бошқа матнда ўзгартирилмай қўлланган матн қисми, одатда қаердан олинган манбаи кўрсатилади.
Карикатура - кариакатура, ҳажвий расм; кулгили тасвир. Ҳажвий асар.
Катарсис – (юн. сўз бўлиб, тозаланиш деган маънони англатади. Ҳиссий енгил тортиш; руҳнинг ҳиссий ва жисмоний нопокликлардан тозаланиши. “Арасту “Поэтика” асарида бу атамани ишлатиб, фожианинг мақсади сифатида “азобланиш ва ачиниш” ёрдамида руҳнинг тозаланишини тушунган.
Клип – (инг. сўз бўлиб, узиб, юлиб олмоқ деган маъноларни англатади).
Узуқ-узуқ бадиий лавҳалар, декорация, пейзаж манзаралари билан қўшган ҳолда тасвирга тушириш ва шу тасвирнинг ўзи; қисқа видеотасвир. Ёки қисқача реклама фильми.
Кино – (юн. сўз бўлиб, ҳаракатга келтираман, деган маънони англатади).
Ўзлашма қўшма сўзларнинг таркибий қисми бўлиб, кинематографияга, кинофильмга алоқадорликни билдиради. Кино Х1Х асрнинг охирида предметлар, одамлар, ҳайвонлар ҳаракатларини тасмага туширувчи аппарат ихтиро қилиниши билан кино санъати вужудга келди, уни аввалига киноматограф, кейинчалик кинокамера деб атайбошлашди. Кино яратиш қийин ва анча вақтни оладиган санъат соҳаси бўлиб, уни сценарий ёзишдан бошламоқ керак бўлади. Кейин фильм қаҳрамонлари образини яратувчи актёрлар танланади, рассомлар қаҳрамонларнинг кийим-кечакларини тайёрлашади, бастакорлар кинофильм мусиқасини ёзишади. Операторлар кинони тасмага туширишади. Барча ижодкорларга режиссёр бошчилик қилади.
Кинофильм тайёр бўлгандан кейин уни монтаж қилинади. Натижада намойиш қилиш учун тайёр бўлади.

Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling