Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги
Дастур – грекча сўз бўлиб, асосий кўрсатув ва эшиттиришларнинг, томошаларнинг мундарижаси. Декаденство
Download 162.51 Kb.
|
drama nazariyasi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Детектив
- Дилетантлик
- Драматик асар
Дастур – грекча сўз бўлиб, асосий кўрсатув ва эшиттиришларнинг, томошаларнинг мундарижаси.
Декаденство – декадентлик Х1Х аср охири ХХ аср бошларидаги буржуа адабиёти ва санъатида тушкун антиреалистик оқим. Детектив – детектив, махфий. Декорация – саҳна безаги, безаш деган маъноларни англатади. У турлича бўлади. Асар моҳиятидан келиб чиқиб, рассом асар мазмунини, ғоясини очиб беришга мўлжалланган ҳолда фаолият юритади. У баъзида оддий, баъзида жуда мураккаб яратилиши мумкин. Спектаклларнинг деярли ҳаммасига саҳна декорацияси ишлатилади. Воқеалар кечадиган жой ёки маконнинг суний яратилиши. Шекспир театрида баъзида актёрлар декорациясиз роль ўйнашган. Диалог – (юн. сўз бўлиб, икки сўз; нутқ; тушунча маъноларини англатади). 1. Икки киши ўртасидаги оғзаки мулоқот, суҳбат. 2. Адабий асарда икки ёки бир неча персонаж ўртасидаги гаплашув, суҳбат. 3. Икки ёки бир неча киши ўртасидаги узлуксиз суҳбат, гаплашув шаклида ёзилган адабий асар. Дилетантлик – (итал. ва лот. сўз бўлиб, томоша кўрсатмоқ, соҳани чуқур ўзлаштирмай ўзини кўрсатишга ҳаракат). Дифирамб – дифирамб, мадҳия, ортиқ мақтов, қасида тарзидаги асар. Драма – (юн. сўз бўлиб, ҳаракат деган маънони англатади. 1.Бадиий адабиётнинг 3 асосий туридан бири (эпос, лирика билан бир қаторда). Драма театрга ҳам тааллуқли. Сюжетлилик, ҳаракатларнинг зиддиятга асосланиши ва уларнинг саҳна, эпизодларга бўлиниши, баённинг йўқлиги, персонажлар муносабатларининг ўзаро сўзлашувга асосланиши драманинг ўзига хос хусусиятидир. Ижтимоий (конкрет тарихий ва умуминсоний) муаммоларни акс эттирувчи драматик зиддиятлар қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларида, аввало диалог ва монологларда ифодаланади. Драма матни кўришга (имо- ишора, ҳаракат), шунингдек, эшитишга мўлжалланади; у саҳнавий макон, замон ва театр техникаси (мизанценалар қурилиши) имкониятларига ҳам мувофиқ келади. Драма адабий асар сифатида актёр, режиссёр томонидан саҳнада ўз талқинини топади. Драма туфайли театр санъати юзага келган ва у кино санъати учун ҳам асос бўлган. Драма жанрлари трагедия, комедия, драма (жанр сифатида) ва трагикомедия. 2. Драматургия жанрларидан бири... (Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Т., 2006, 370-бет). Драма юн. сўз бўлиб ҳаракат маносини билдиради. Бадиий адабиётнинг уч асосий тури (лирика ва эпос билан бирга) дан бири: асосан диалог-персонажларнинг ўзаро сўзлашуви шаклида, муаллиф нутқи аралаштирилмай ёзилган саҳна асарларидан иборат. (Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати, Т., 2006, 653- бет). Драматик асар – Саҳна санъати қонунлари бўйича яратилган ва саҳнада ижро этишга мўлжалланган адабиий-бадиий асар. Драматик асар матнига алоҳида элементлар тизими киради; иштирок этувчи персонажнинг репликаси, шарҳи (ремаркаси). Download 162.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling