Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Альманах - альманах, турли муаллифларнинг асарлари йиғилган тўпламга айтилади. Амплуа


Download 162.51 Kb.
bet26/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Альманах - альманах, турли муаллифларнинг асарлари йиғилган тўпламга айтилади.
Амплуа – (фр. сўз бўлиб, фойдаланиш; лавозим деган маъноларни англатади). Актёр имкониятларига мос тушадиган роллар туркими амплуа деган сўз билан ифодаланади.
Амфитеатр – (юн. сўз) Оммавий томошалар, театр спектакллари кўрсатилган бино; томоша зали ( театр, цирк)даги ёки аудиториядаги ярим доира шаклида қия кўтарилиб борувчи ўриндиқлар шу номда ифода этилади.
Анекдот – анекдот, латифа, афанди. Кулгили иш, воқеа, ҳодиса, кулгидан бошқага арзимайдиган кулгили ҳикоя.
Аноним – аноним, номини яширган муаллиф ёки муаллифи номаълум асар ҳақида гапирилганда шу ибора ишлатилади.
Анонс – (фр. сўз бўлиб, оммавий ахборот, эълон деган маъноларни англатади). Гастроль, спектакль, концерт ва шу кабилар ҳақидаги олдиндан тарқатилган эълонни анонс деймиз.
Ансамбль – (фр. сўз бўлиб, бирга, биргаликда; бирлик, уйғунлик, оҳангдошлик деган маъноларни англатади). Театр санъатида: драматург, режиссёр, рассом, бастакор ва актёрлар ижодининг уйғунлигига ансабль сўз мос келади.
Антоним – антоним, бошқа сўз маъносига зид маъно берувчи сўз.
Антракт – (фр. сўз бўлиб, иш, ҳаракат деган маъноларни англатади) Спектакл пардалари орасидаги танаффус. Опера ёки драматик спектакль пардалари, кўринишларига муқаддима ҳисобланадиган мусиқа асари.
Аншлак – нем. сўз бўлиб, афиша, оммавий эълон маъноларини англатади. Театр, кино кассаларида чипталар сотилиб бўлганлиги ҳақидаги махсус эълонга аншлак сўзи қўлланилади. Театр залининг тўлалиги ҳам шу сўз билан ифода этилади.
Арасту (Аристотель) – (мил.ав. 384/383 – 322/321) Юнонистонинг буюк файласуфи, мантиқ илмининг асосчиси, ахлоқ фани – этикага асос солган, барча замонлар олимларининг устози бўлган буюк аллома. У ягона битта асари “Поэтика” (Нафис санъат”) китоби билан санъат илмини яратиб, тарихдан муносиб ўрин олди. Бу китоб жаҳонда юзага келган энг биринчи адабиёт назариясидир. У барча санъат турларини поэзия деб атаб, уни эпос, лирика, драмага бўлган. Бу асар бугунгача ижодий-илмий назарий тафаккурнинг қимматли қарашларини ифода этган буюк ёдгорлик сифатида нодир асар ҳисобланади.


Ария – (ит. сўз бўлиб, қўшиқ деган маънони англатади). Оркестр ёки бошқа мусиқа асбоблари жўрлигида бир киши ижро этадиган (айтадиган) вокал асар, ашула (кўпинча опера, оратория ва шу кабиларнинг таркибий қисмини) ташкил этади.

Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling