Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Download 162.51 Kb.
bet21/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Рейтинг топшириқлари


  1. Жанр ҳақидаги масала қисмларини сўзлаб беринг.

  2. Драматургларнинг воқеликни акс эттириш усуллари нега ҳархил?

  3. “Ҳаёт ҳақиқати” билан “театр ҳақиқати”нинг фарқи нимада?

  4. Чеховни Островскийдан нима фарқлаб туради?



Назорат саволлари


  1. Мольернинг “Мажбурий табиб” пьесасига шарҳ беринг.

  2. Театр режиссёрининг асосий иши нималардан иборат?

  3. Театр пьесани композицион қайта ишлашига қандай қарайсиз?

  4. Театрнинг тўғридан-тўғри вазифаси нималигини айтинг?



Фойдаланиладиган адабиётлар


рўйхати


Умумий - услубий адабиётлар


  1. И.А.Каримов. Маънавий юксалиш йўлида. Т.;Ўзбекистон, 1998.




  1. Каримов И. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг асосий тамойиллари. Т.; “Ўзбекистон”, 1995.



Дарслик ва ўқув қўлланмалар


1. Эстетика. Луғат. М.; 1989.
2 Товстоногов Г. О профессии режиссёра. М.; ВТО, 1967.

  1. Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. Риторика. “Яни аср авлоди”, 2011.

  2. Холодов Е. Драма композицияси. М.; Искусство, 1957.

  3. Сахновский-Панкеев В. Драма. Л.; Искусство, 1969.



Қўшимча адабиётлар


  1. И.А.Каримов. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”. Т.; Ўзбекистон. 2011.

  2. Тошпўлат Турсунов. Ўзбек театри тарихи. Т.; 2008.

  3. Ҳақиқат манзаралари. Т.; “Янги аср авлоди”, 2011.

  4. Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2-жилд, 2006.



    1. Ўзбек маърифатпарварлик реализми драматургияси ва жанрий шакллари





  1. Жадидларнинг ХХ аср бошларидаги маърифатпарварлик фаолияти.

  2. М.Беҳбудийнинг “Падаркуш” асари биринчи ўзбек адабий драмаси.

Нодонликка қарши кураш, ижтимоий онгни тарбиялаш ва халқ маданиятини кўтариш, қолоқ қарашлар, урф-одатларни танқид қилиш пьесанинг ғоявий-мавзуий асосини ташкил этади. Маърифатпарварлик реализми принциплари намоён бўладиган драманинг жанрий хусусиятларини белгилаш. Характерларни очишда ижтимоий типиклаштириш, Абдулла Қодирийнинг “Бахтли куёв”, Ҳамзанинг “Заҳарли ҳаёт” пьесалари ижтимоий трагедия яратиш тажрибаларида кўринади. Абдулҳамид Сулаймон Чўлпоннинг матбуотдаги мақолалари диққатга сазовар. У Қаландар тахаллуси билан дастлабки мақолаларини чоп этди. Айнан унинг мақолаларида бундай мураккаб даврда ўзбек театри ривожининг объектив ифодасини топди. Чўлпоннинг мақолаларида репертуар масалаларига алоҳида эътибор берилди, таржима асарлари ва жаҳон классикасини репертуарга киритиш лозимлигини таъкидлади. Айни пайтда миллий театрни ривожлантириш йўллари ҳақида фикр юритиб, Чўлпон миллий анъаналарга, халқ томоша анъаналарига асраб-авайлаб муносабатда бўлиш, шунингдек ўзбек театри томонидан Ғарб ва Шарқ театрлари ютуқларидан фойдаланиш ҳақида ёзади.


ХХ асрнинг биринчи ўн йиллигида ўзбек драматургияси ва театрини профессионал шаклланиш жараёни 20-йиллар охирига келиб тўлалигича ривожланиш йўлига киради. Ёзма драма, драматургия миллий адабиётнинг алоҳида тури бўлиб қолди. Бу жараён Шарқ классик адабиёти, бой ўзбек фольклори, масхарабоз ва қизиқчилар театрлари тажрибаларига таяниб тайёрланди. Халқ санъати жонли манба бўлди, ундан ёш ўзбек драматургиси ва театри бой материал, ёрқин бадиий образлар олди.
1929 йили ўзбек драматургияси ўз ривожидаги биринчи босқични босиб ўтди. Дастлаб улар маърифатпарварлик театри мақомида, сўнгра бир қатор ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар туфайли тарғибот театри мақомига эга бўлди. Бутун жадид драмаси моҳиятига кўра маърифатчилик йўналишида ривожланди ва Европа драматургиясининг реалистик принципларига таянди. Улар энг аввало қаҳрамонлар образларининг характерини очиш, сюжет ва композиция тузиш, шунингдек ижтимоий ва социал қарама – қаршиликларни аниқлаш кабиларда ўз ифодасини топди. М. Беҳбудий, А.Авлоний, Ҳамза, Ғ.Зафарий, Фитрат каби адибларнинг асарлари бунга мисол бўлади. Ўша пайтлардаёқ мавзуий ва услубий фарқ очилиб қолди. Тарихий мавзудаги ва замонавий муаммоларга бағишланган пьесалар пайдо бўлди. Драматурглар трагедия, драмалар ёздилар, улар дастлаб ҳавоскорлар жамоаларида, сўнгра профессионал театрлар саҳналарида намойиш этилди.

Совет ҳакимияти ўрнатилаётган йилларда яратилган пьесаларнинг тарғиботчилик йўналиши инқилоб ғояларини тарғиб қилди, халқ ҳаракат марказида бўлиб қолди, буни давр сиёсий вазияти тақозо этди. Аммо кейинчалик инсон тақдири, унинг психологик ва руҳий қарама- қаршилилиги биринчи планга чиқди.


Ўзбек комедияси йўли ўзига ва миллатга хос бўлди. 20-йиллар сатирик комедияси диндорлар ва феодал ҳукмдорлар нуқсонларини очиш билан шуғулланди. Комедиялар характерлар ва тўқнашувларни тасвирлашда ижтимоий кескинлиги билан ажралиб турди. Ўзбек комедиялари бу тенденцияларни оғзаки халқ театридан мерос қилиб олди. Масқарабоз ва қизиқчилар томошаларидан драматурглар усуллар ва ифодавий воситалар, характерларни тасвирлашда типиклаштириш, импровизацион енгиллик, жонли қизиқ диалоглар, буффон, фарс хислатларини олдилар.
Драматургияни вужудга келиши саҳна санъати ривожи йўлларини излашга туртки берди. Янги ижтимоий-сиёсий воқеаларга жавоб тарзида труппа раҳбарлари ёзган пьесалар асосидаги спектакллар пайдо бўлди. 1918 йили М.Уйғур “Туркистонлик табиб” комедиясини, Ҳамза эса “Бой ила хизматчи” драмасини намойиш этди. Бирида эски замоннинг ахлоқи ва урф- одатлари сатирик очиб ташланган бўлса, бошқасида мулкдорлар ва хизматкорлар ўртасидаги ўзаро алоқалар очиб берилди.
Воқелик илгари сурган бадиий вазифаларни ҳал қилишда ўзбек театри 20-йиллар охирига келиб анчайин ютуқларга эришди. Маълумотлардан кўринадики, театр билан ҳаётни яқинлаштириш масаласида Ҳамза ва Уйғун “мазмун ва шакл бирлигига қатъиян амал қилдилар”. Актёрлар фаолиятида эса “ҳаққонийлик ва соддалик сингари Европача саҳна санъати тамойилларини яъни принципларини ўзлаштиришга интилиш” сезилди.
Фитратнинг тарихий пьесалари. Тарихий шахс образини яратиш муаммолари нуқтаи назаридан қараганда Ғ.Зафарийнинг “Ҳалима” асари шахс озодлиги ғоясини тарғиб қилувчи биринчи ўзбек мусиқали драмаси бўлиб тарих аҳифасидан ўрин олди.



Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling