Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги
Download 162.51 Kb.
|
drama nazariyasi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- Фойдаланиладиган адабиётлар
- Дарслик ва ўқув қўлланмалар
- Қўшимча адабиётлар
- Драматургия жанрлари
Рейтинг топшириқлариКомпозиция сўзига изоҳ беринг. Композиция театршуносликка қачон кириб келди? Г.Фрейтаг драматик ҳаракатни неча бўлимга бўлди? Ҳозирда олимлар драматик ҳаракатни неча қисмга бўлишади? Пролог ва эпилог ҳақида сўзлаб беринг. Назорат саволлариАрасту драматик ҳаракатни қайси бўлимларга бўлган эди? Экспозиция атамасини изоҳланг. Тугун ва тугундан бошланувчи ҳаракат ривожи ҳақида тўхталинг. Кульминация деган сўзни шарҳлаб беринг. Ечим драмада нимага керак? Фойдаланиладиган адабиётларрўйхати Умумий - услубий адабиётларИ.А.Каримов. Маънавий юксалиш йўлида. Т.;Ўзбекистон, 1998. Каримов И. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг асосий тамойиллари. Т.; “Ўзбекистон”, 1995. Дарслик ва ўқув қўлланмаларГегел. Эстетика. 3-жилд. М.; 1971. Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. Риторика. “Яни аср авлоди”, 2011. Холодов Е. Драма композицияси. М.; Искусство, 1957. Сановский-Панкеев В. Драма. Л.; Искусство, 1969. Қўшимча адабиётларИ.А.Каримов. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”. Т.; Ўзбекистон. 2011. Тошпўлат Турсунов. Ўзбек театри тарихи. Т.; 2008. Ҳақиқат манзаралари. Т.; “Янги аср авлоди”, 2011. Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2-жилд, 2006. Драматургия жанрлариЖанр драматик асарни сюжетли тузиш тизими сифатида. Драматик асарни жанрларга ажратиш тамойиллари. Жанр (фр. сўз бўлиб, тур, усул деган маъноларни англатади) Санъат ва адабиётда маълум тур бўлинмаси. Адабиётнинг эпос, лирика, драма сингари турлари бор. Мана шу 3 асосий тур яна қуйидагиларга бўлинади: Эпосда (роман, масал, ҳикоя – насрий асарлар). лирикада (бағишлов, шеър – шеърий асарлар), драмада (трагедия, драманинг ўзи, комедия - драматик асарлар). Бундай тақсимлашдан кейин биз ҳар бир турнинг жанрларга бўлинишини ҳам кўришимиз мумкин. Хусусан, трагедия – оптимистик, фалсафий, романтик, драма – психологик, маиший, лирик, комедия - сатирик, гротеск, фарс сингариларни ўз ичига олади. Шундай қилиб, турлар жанрларга бўлинади. Шекспирнинг “Отелло” драматик асари шажара “драма”сига мансуб, турига кўра трагедия, жанрига кўра романтик трагедиядир. Жанрларга мавзуий, таркибий, вазифавий сингари турли принциплар асосида тақсимланади. Жанрий тақсимлаш бадиий маданият тарихида турлича талқин қилинди ва баҳоланди. Классицизм эстетикасида у қатъий тизим сифатида намоён бўлади, бунда ҳар бир жанр “юқори” – трагедия ёки “тубан” – комедия сифатида баҳоланди. Жанрлар қоришмаси танқид қилинди. Романтизм эстетикаси босқичли нуқтаи назарни рад этди ва санъаткорга турли жанрларни бир асарга жамлаш имконини берди, масалан, трагик ва кулгили спектакл ўйнаш мумкин. Реализм эстетикаси жанрни кўпқиррали ҳаётий воқеаларни ҳаққоний тасвирлаш ва уларни баҳолашнинг бутун бойлиги билан қабул қилади, босқичма-босқичсиз вужудга келган таркибларни ўтмишдагиси ва янгиларининг барчасидан фойдаланишни тавсия этади. Негаки, у инсон ҳаёти, унинг қилмишлари, ички руҳий ҳаёти бутун борича бадиий тасвирлашга қаратилган. Жанр – бу бадиий усул, бадиий усуллар мажмуи ҳамдир, бу ифодавий воситаларни маълум мажмуини сюжетли ташкил этишнинг алоҳида тизимидир. Тасвирий-ифодавий воситалар, усуллар ўзига хослиги маъносида жанрларни чеклаш бир қатор йўналишлар бўйича ўтиши мумкин – булар тўқнашув тури, характер тури, ҳаётий алоқалар тури кабилардан иборат, айнан шулар жанрнинг мазмуний моҳияти ҳисобланади. Жанрнинг айрим элементлари асосан мазмунга (мавзу, ғоя –“нима” саволи), бошқаси шаклга (композиция, лисоний воситалар, тасвирлар – “қандай” саволи) тегишли бўлади. Шундай қилиб, асар жанрини аниқ белгилаш учун инсонни бадиий очишнинг ўзига хос хусусиятларини тақоза этувчи драматик қаҳрамон ва воқелик ўртасидаги алоқа асосида ётувчи тўқнашув турини аниқлаш лозим бўлади. Download 162.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling