Керакли жиҳозлар: саволли, расмли карточкалар, АКТ, “Қайси фасл?” дидактик ўйин.
Фаолиятнинг бориши:
1. Расмларни кўриб чиқиш.
2. АКТ орқали йил фасллари тасвирланган видеоролик ёки слайдларни томоша қилиш.
3. “Қайси фасл?” дидактик ўйин.
4. Фаслларга оид турли саволларга жавоб бериш.
Қўшимча: АКТда йил фаслларни ва бу фаслдаги меҳнат турларини санаб бериш.
Алоҳида эътибор қаратилади: фасллар ҳақидаги билимлари ва суҳбат жараёнидаги
фаоллик.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: “Мевалар нима дейди?” шеърий саҳна
Мақсад: болалар мавзу асосида ёд олган шеърларини қайта эсга оладилар, шеърни айтишда
интонацияга эътибор қаратадилар.
Керакли жиҳозлар: ниқоблар, диск, АКТ, костюмлар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Костюм ва ниқобларни танлаш.
2. Образга кириш.
3. Танлаган мевалари ҳақида шеърларни дўстларига айтиб бериш.
4. Кетма-кетликда шеърларни айтиш орқали кичик концерт ташкил этиш.
Қўшимча: марказда олиб борилган фаолиятни барча гуруҳ тарбияланувчилари билан
биргаликда яна бир бор такрорлаш ва жараёнга янги меваларни киритиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: талаффузи ва мимикаси.
Санъат
Мавзу: Табиат манзарасини чизамиз
Мақсад: болалар расм чизиш малакаларини, ижодий қобилятларини ривожлантирадилар.
Керакли жиҳозлар: намуна, рангли ва оқ қоғозлар, рангли қаламлар, рангли бўёқлар,
мўйқалам, сув идиши
Фаолиятнинг бориши:
1. Вазифани тушунтириш.
2. Наъмуна билан танишиш.
3. Ижодий иш.
4. Бажарилган иш тақдимоти.
Қўшимча: мавзу асосида жамоа ишини таклиф қилиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: ранглар ёрқинлиги.
Куриш-ясаш ва математика
Мавзу: Болалар боғи атрофини ўраймиз
Максад: болалар атроф-муҳитни асраш ва авайлаш, уни муҳофаза қилиш учун панжаралар
қуришни биладилар, панжаранинг вазифаси нимадан иборат эканлигини биладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |