80
Мақсад: болалар қурилиш блокларидан қушча
учун уйчани ясайдилар, керакли ҳажмни
ясайдилар.
Керакли жиҳозлар: қурилиш
блоклари, намуна.
Фаолиятнинг бориши:
1. Намунани кузатиш.
2. Керакли материалларни танлаш.
3. Ижодий иш.
4. Болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча: “Ғозлар-ғозлар” ҳаракатли ўйини.
Алоҳида эътибор қаратилади: намунадан мақсадли фойдаланиш.
Тил ва нутқ
Мавзу: Қушлар бизнинг дўстимиз
Мақсад: болалар қушлар ҳақида
маълумот оладилар, уларга ғамхўрлик қиладилар,
парваришлашни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
мавзуга оид расмлар, қафасда қуш, донхўрак, қушлар
учун махсус
донлар ва уларнинг расмлари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Қушларни ва мавзуга оид расмларни томоша қилиш.
2. Қушлар ҳақида суҳбатлашиш (қушлар номи ва улар нималар билан озиқланади).
3. Донларни қафасга қўйиш ва қушларни озиқлантириш.
4. Бажарган ишлари ва кўрганларига асосланиб ҳикоя
тузиш
Қўшимча: мавзуга оид шеър ёд олиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: сўзларни қайта такрорламаслик ва паразит сўзлардан
фойдаланмаслик.
Қуриш- ясаш ва математика
Мавзу:
Пазллардан гулзор яратамиз
Мақсад: болалар майда қўл моторикаларини ривожлантирадилар, фазовий мўлжал олиш
малакаларини мустаҳкамлайдилар, бўлакдан бутунни яратадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: