96
4. Болаларнинг иш жараёни.
5. Болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча: копток ўйнашни таклиф этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: доира шаклини кеса олиш малакалари.
Қуриш-ясаш ва математика
Мавзу: Тасмани тўғри тақ
Мақсад: болалар майда ва йирик моторикаларини ривожлантирадилар, мўлжал олиш
малакаларини янада шакллантирадилар.
Керакли жиҳозлар: катта, кичик тасмалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Тасмаларни бўлишиш.
2. Тасмаларни тешикчалардан ўтказиш.
3. Тайёр бўлган тасмаларни тўғри тақилганлигини муҳокама қилиш.
4. Ўзаро суҳбат.
Қўшимча: турли мунчоқларни тасмага қадашни таклиф этиш.
Алоҳида эътибор қаратилади: майда қўл моторикасининг ривожланиши.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва саҳналаштириш
Мавзу: Ўйинчоқ машиналар пойгаси
Мақсад: тарбияланувчилар спорт турларидан бири машиналар пойгаси ҳақидаги
билимларини бойитадилар, бу спорт тури қаерда ва қандай
тартибда ташкил этилишини
биладилар.
Керакли жиҳозлар: турли ҳажмдаги ўйинчоқ машиналар, машиналар йўлакчаси, бош кийим,
старт бериш учун байроқча, хуштак, АКТ.
Фаолиятнинг бориши:
1. АКТ ёрдамида машиналар пойгаси ҳақидаги видеотасмани томоша қилиш.
2. Йўлакча ва машиналар билан танишиш.
3. Истакларига кўра машиналарни танлаш.
4. Ролларга тақсимлаш.
5. Ўйин жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: