Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


-боб. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ


Download 1.89 Mb.
bet10/68
Sana16.06.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1500277
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   68
Bog'liq
Soliq Kodeks

6-боб. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ

объектларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш




39-модда. Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ

объектларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳисоби


Солиқ ва бошқа мажбурий тўловнинг ҳар бир тури бўйича солиқ солиш объекти ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ушбу Кодекснинг Махсус қисмига мувофиқ белгиланади.


Солиқ тўловчиларнинг даромадлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун улар бўйича тегишли чегирмалар тўлов тўланган вақт ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида акс эттирилади (ҳисоблаб ёзиш усули).
Мол-мулкни ҳисобга олиш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

40-модда. Айрим ҳолларда солиқ солиш объектларини ва солиқ

солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш


Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисида, шунингдек шунга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар тўғрисида ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ҳисоб-китоб қилиш орқали аниқлаши мумкин.




41-модда. Ҳисоб ҳужжатлари. Ҳисоб ҳужжатларини тузиш ва сақлаш


Ҳисоб ҳужжатлари солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда бошқа ҳужжатлардан иборатдир.
Ҳисоб ҳужжатлари қоғозда ва (ёки) электрон шаклда тузилади ҳамда ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати тугагунига қадар сақланади.
Юридик шахс қайта ташкил этилганда қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳисоб ҳужжатларини сақлаш мажбуриятлари унинг ҳуқуқий вориси зиммасига юклатилади.
Юридик шахс тугатилганда ҳисоб ҳужжатлари тегишли давлат архивига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топширилади.

42-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб ва уни юритиш қоидалари


Ушбу Кодексда солиқ солишнинг турли тартиби назарда тутилган фаолият турларини амалга ошираётган солиқ тўловчилар солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари шарт.
Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби солиқ тўловчилар томонидан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида юритилади.
Фаолиятнинг муайян турига тааллуқли барча даромадлар ва харажатлар тегишли ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.
Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби мутаносиб усул ёки тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули орқали юритилиши мумкин.
Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш усули юридик шахснинг бутун календарь йилга мўлжалланган ҳисоб сиёсати билан белгиланади ҳамда йил мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ҳисобга олишнинг мутаносиб усулида даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар реализация қилишдан олинган соф тушумнинг умумий суммасидаги фаолиятнинг муайян турлари бўйича реализация қилишдан олинган соф тушум улушига мутаносиб тарзда шу муайян фаолият турига киритилади.
Тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули қўлланилганда даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар фаолиятнинг қайси тури амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса, шу турга киритилади. Бунда фаолиятнинг бирон турига киритиш мумкин бўлмаган даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобга олишнинг мутаносиб усули орқали фаолиятнинг муайян турига киритилади.



Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling