Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


-боб. Солиқ текширувларини ўтказиш тартиби


Download 1.89 Mb.
bet13/68
Sana16.06.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1500277
TuriКодекс
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68
Bog'liq
Soliq Kodeks

15-боб. Солиқ текширувларини ўтказиш тартиби




92-модда. Солиқ текширувини ўтказишнинг бошланиши. Давлат

солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг солиқ

текшируви ўтказиладиган ҳудудга ва жойга кириши


Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси cолиқ текширувини ўтказишни бошлашдан олдин, нақд пул тушумларига тааллуқли масалалар юзасидан қисқа муддатли текширув ўтказилаётганда эса солиқ текшируви тугаллангунига қадар:


солиқ тўловчини солиқ текширувининг мақсади билан таништириши;


ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишларни қайд этиш дафтарини тўлдириши;
солиқ тўловчига хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни амалга оширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма нусхасини ёки назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг режадан ташқари солиқ текшируви ёки муқобил текширув (ушбу Кодекс 88-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра режадан ташқари ўтказиладиган текширув бундан мустасно) ўтказиш тўғрисидаги қарори кўчирма нусхасини, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг тегишли солиқ текшируви тайинланганлиги тўғрисидаги буйруғининг ҳамда солиқ текширувини ўтказиш дастурининг кўчирма нусхаларини топшириб, тилхат олиши шарт.
Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар солиқ тўловчига топширилган пайт солиқ текширувини ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади. Солиқ тўловчининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги солиқ текширувини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Солиқ тўловчи мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва солиқ тўловчи имзолайдиган далолатнома тузилади. Солиқ тўловчи ушбу далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бундай ҳолда далолатнома имзоланган пайт солиқ текширувини ўтказишнинг бошланиши ҳисобланади.
Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахсларини солиқ текширувини ўтказиш учун ҳудудга ва жойларга қўйиши шарт, ушбу модданинг тўртинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда солиқ текширувини ўтказиш учун ҳудудга ва жойларга қўймасликка ҳақли, агар:
ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар топширилмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, солиқ тўловчи уларни олишдан бош тортган ҳоллар бундан мустасно;
текширувчи мансабдор шахс текширувни тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилмаган бўлса ва (ёки) ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатмаган бўлса;
солиқ текширувини ўтказишнинг буйруқда кўрсатилган муддатлари бошланмаган ёки ўтиб кетган бўлса;
текширувчи мансабдор шахс текширувларни қайд этиш дафтарини тўлдиришдан бош тортса.
Cолиқ текширувини ўтказувчи давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсига солиқ текширувини ўтказиш учун ҳудудга ва жойларга киришига тўсқинлик қилинганда, унинг ўзи ва солиқ тўловчи томонидан имзоланадиган далолатнома тузилади. Солиқ тўловчи мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда далолатномага тегишли ёзув киритилади.
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахсларига солиқ тўловчининг ҳудудига ва жойига (турар жой бинолари бундан мустасно) киришига тўсқинлик қилганлик, худди шунингдек давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликка тортилганлик солиқ текширувини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Солиқ текширувини ўтказаётган давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг қонунда белгиланган ҳоллардан ёки суд қарори асосида амалга ошириладиган ҳоллардан бошқа ҳолларда турар жойларга уларда яшовчи жисмоний шахсларнинг хоҳиш-иродасидан ташқари ёки унга қарши тарзда киришига йўл қўйилмайди.


93-модда. Ҳудудлар ва жойларни кўздан кечириш. Мол-мулкни



Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling