Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


IV БЎЛИМ. СОЛИҚҚА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


Download 1.89 Mb.
bet15/68
Sana16.06.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1500277
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68
Bog'liq
Soliq Kodeks

IV БЎЛИМ.

СОЛИҚҚА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК




16-боб. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги

умумий қоидалар

106-модда. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тушунчаси


Солиқ тўловчининг ушбу Кодексда жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.


107-модда. Жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги


Жисмоний шахсларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жавобгарлиги ўн олти ёшдан бошлаб вужудга келади.


108-модда. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка

тортишнинг умумий шартлари


Ҳеч ким солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексда назарда тутилганидан бошқа асослар бўйича ва тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.


Ҳеч ким солиққа оид содир этилган айнан битта ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Агар жисмоний шахс содир этган солиққа оид ҳуқуқбузарликда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлмаса, бу ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексда назарда тутилган жавобгарлик келиб чиқади.
Юридик шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда, унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ва бошқа жавобгарликдан озод этмайди.
Солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилиши уни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Шахснинг айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунига қадар у солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор ҳисобланмайди. Жавобгарликка тортилаётган шахс ўзининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбсиз эканлигини исботлаши шарт эмас.
Солиқ тўловчи солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарликлар содир этган тақдирда, молиявий санкциялар ҳар бир ҳуқуқбузарликка нисбатан алоҳида-алоҳида қўлланилади.
Агар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар қўлланилган шахс молиявий санкциялар қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида худди шундай ҳуқуқбузарликни такроран содир этмаган бўлса, у молиявий санкцияларга тортилмаган ҳисобланади.


109-модда. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликдан озод

қилиш


Шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас:


солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги фактининг йўқлиги;
солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилишида шахснинг айби йўқлиги.
Ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолатлар ҳам мавжуд бўлган тақдирда, шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Солиқ тўловчи солиқ текшируви ўтказилгунига қадар хатони ўзи тузатган тақдирда жавобгарликдан озод этилади, пеня тўлаш бундан мустасно.


110-модда. Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини истисно қиладиган ҳолатлар ва уни жавобгарликка тортиш


Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини истисно қиладиган ҳолатлар деб қуйидагилар эътироф этилади:


солиққа оид ҳуқуқбузарлик белгилари бўлган қилмишнинг табиий офат ёки бошқа фавқулодда ва бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар оқибатида содир этилганлиги (мазкур ҳолатлар ҳаммага маълум фактларнинг мавжудлиги, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотлар ва исботлаш учун махсус воситалар талаб этилмайдиган бошқа усуллар билан белгиланади);
солиққа оид ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлган қилмиш бундай қилмиш содир этилган пайтда касаллик оқибатида ўз ҳаракатларини ўзи идора этолмайдиган ёки бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган (мазкур ҳолатлар мазмуни, моҳияти ва санаси бўйича солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган ўша солиқ даврига тааллуқли бўлган ҳужжатларни тақдим этиш орқали исботланади) жисмоний шахс – солиқ тўловчи томонидан содир этилганда;
ваколатли органлар ёки улар мансабдор шахсларининг солиққа оид қонун ҳужжатларининг қўлланилиши масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида берган ёзма тушунтиришлари солиқ тўловчи томонидан бажарилганда (мазкур ҳолатлар ушбу органларнинг тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда белгиланади, ушбу ҳужжатлар маъноси ва мазмунига кўра, ҳужжатлар қабул қилинган санадан қатъи назар, солиққа оид ҳуқуқбузарлик юз берган солиқ даврига тааллуқли бўлиши лозим).
Шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортишни истисно қиладиган ҳолатлар деб қуйидагилар эътироф этилади:
ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ўн олти ёшга тўлмаган жисмоний шахс томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганда;
солиқ мажбуриятлари бўйича даъво муддатлари тугаганда.


111-модда. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни

енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар


Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар деб қуйидагилар эътироф этилади:


оғир шахсий ёки оилавий шароитлар кечиши оқибатида ҳуқуқбузарлик содир этиш;
таҳдид ёки мажбурлаш таъсирида ёхуд моддий, хизмат ёки бошқа жиҳатдан қарамлик сабабли ҳуқуқбузарлик содир этиш;
суд томонидан жавобгарликни енгиллаштирувчи деб топилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар.
Солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг илгари худди шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилган шахс томонидан содир этилганлиги жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этилади.


112-модда. Молиявий санкциялар ва уларни қўллаш тартиби


Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чораси бўлиб, пул ундириш (жарималар ва пеня) тарзида қўлланилади.


Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга – солиқ тўловчиларга молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ҳисоблаш, шунингдек солиқ тўловчи содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно.
Солиқ тўловчи жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкциялар фақат суд тартибида қўлланилади, пеня ҳисоблаш ҳоллари бундан мустасно.
Солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня материаллар судга берилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ихтиёрий равишда тўланган тақдирда тадбиркорлик субъекти – солиқ тўловчи ўзига нисбатан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлиги учун жарималар қўлланилишидан озод қилинади.

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling